loader
Foto

Байденнинг партиядошлари уни Россия билан музокара қилишга ундади

Бир гуруҳ демократ конгрессменлар АҚШ президенти Джо Байденга мактуб йўллаб, Россия билан Украинадаги урушни тўхтатишга олиб келиши мумкин бўлган тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишга чақирди. Мурожаат Прамила Жаяпала бошчилигидаги 30 нафар либерал-демократ конгрессменлар томонидан тайёрланган, деб ёзади The Washington Post душанба, 24 октябрь оқшомида.

Байден Украинага давом этаётган ҳарбий ва молиявий ёрдам билан бир қаторда, "ў очишни тўхтатиш учун реал асос шартларини" топиш учун Россия билан тўғридан-тўғри музокараларни бошлаши керак, чунки дипломатик ечимнинг муқобили ҳалокатли ва ҳисоб-китобсиз хавфлар билан узоқ давом этадиган уруш бўлади.

Хавфсизлик кафолатлари ва санкцияларни юмшатиш

Мурожаатни имзолаганларнинг фикрича, асос шартлари урушни тугатиш учун бир қатор стимулларни ўз ичига олиши керак, жумладан, Россияга қарши санкцияларни юмшатиш ва жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда, биринчи навбатда украиналикларнинг ўзларига мақбул бўлган эркин ва мустақил Украина учун хавфсизлик кафолатлари ҳақидаги келишув.



The Washington Post қайд этишича, бу Байденнинг партиядаги бир гуруҳ шериклари уни Украинадаги уруш бўйича курсни кескин ўзгартиришга чақирган биринчи ҳолатдир.

Оқ уй конгрессменлар ташаббусини қўллаб-қувватлашга тайёр эмас

Оқ уй ва АҚШ Давлат департаменти демократ конгрессменларнинг мактубини шарҳлар экан, улар Джо Байден ҳамон Россия билан тўғридан-тўғри музокараларга қарши эканини очиқ айтишди. Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Джон Кирбининг айтишича, Украина иштирокисиз Россия билан музокаралар олиб бориш ҳамон имконсиз. Ўз навбатида, Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайснинг айтишича, АҚШ Россиянинг мулоқот ва дипломатик саъй-ҳаракатларга тайёрлигидан ҳеч қандай аломат кўрмаяпти.

Қўшма Штатлар Украинанинг асосий иттифоқчиларидан бири бўлиб, унга кўп миллиард долларлик ёрдам, жумладан, ҳарбий ёрдам беради. Россиянинг Украинадаги тажовузкорлиги фонида Вашингтон Россияга қарши бир нечта санкциялар пакетини жорий қилди.