loader
Foto

Андижонда фуқаро Умрага бормоқчи бўлганларнинг 1,4 миллард пулини еб юборди

Қайд этилишича, фуқаро Ф.А Хўжаобод туманидан “Умра-2022” мавсумида зиёратга бориш истагини билдирган 74 нафар фуқаролардан жами 1,4 млрд сўм нақд пулларни олган. У бу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ф.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари Хўжаобод туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан олиб борилмоқда.