Польша Иккинчи жаҳон уруши даврида Совет Иттифоқи ҳукумати томонидан етказилган зарар учун Россиядан товон пули талаб қилади.
Бу ҳақида Польша ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Польшада улар ҳисоб-китобни 1939-1945 йиллардаги ишғол пайтида Германия келтирган зарар ҳақида илгари ҳисобот берган механизм бўйича амалга оширишларини таъкидладилар.
Польша Германияга ҳам товон пули талабини илгари сурган эди. Улар орасида:
1939 йилдан 1945 йилгача Германия томонидан ўғирланган мулкни қайтариш;
босқинчилик қурбонлари ва уларнинг оила аъзоларига етказилган зарарни қоплаш;
фашистлар Германиясидаги Польша диаспорасига етказилган зарарни қоплаш;
поляклар ва келиб чиқиши польгалик бўлган одамларнинг Германиядаги ҳозирги мақомини уларга миллий озчиликнинг расмий мақомини ва поляк тилида ўқиш ҳуқуқини бериш орқали тартибга солиш;
Польшадан ўғирланган маданий бойликларни қайтариш.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша Германиядан Иккинчи жаҳон уруши учун товон пули талаб қилишини расман эълон қилган эди. Гап 1,3 миллиард доллар товон пули ҳақида кетмоқда.