loader
Foto

Адмирал Жиҳод Яжи: "Эрон Озарбайжонга қарши қуролли интервенция тайёрламоқда"

Турк матбуотининг ёзишича, Яжи бу ҳақида Қора денгиз техника университетининг Стратегик тадқиқотлар маркази томонидан ташкил этилган симпозиумдаги нутқида айтиб ўтган.

Жиҳод Яжининг фикрича, Туркия ва Греция ўртасида сўнгги пайтларда кучайиб бораётган таранглик сабаби АҚШ ва "қисман Германия" Туркиянинг денгизга чиқишини чеклашга уринишларидир. Унинг сўзларига кўра, бу давлатлар Афинани Эгей денгизидаги ҳудудий сувларини кенгайтиришга ундамоқда.

"Агар Греция Эгей денгизидаги майдонини олтидан етти денгиз милига оширса, Туркия ҳудудий сувларининг 13 фоизи Афина назоратига ўтади", деди истеъфодаги ҳаво кучлари адмирали. - Туркиянинг 13 фоиз ер майдонини кимдир эгаллаши мумкинми? Табиийки, биз ўлсак ҳам бунга йўл қўймаймиз. Худди шу нарса денгизга ҳам тегишли. Биз Грецияга буни қилишига йўл қўя олмаймиз".

Яжининг фикрича, Украинада давом этаётган урушда Туркия аввалгидек бетараф қолиши керак.

"Бу, албатта, бизнинг урушимиз эмас", деди у. "Биз биринчи навбатда Туркия манфаатларини ҳисобга олишимиз керак".

"Бугун Арманистонни ким қўллаб-қувватлайди? - хитоб қилди Жиҳод Яжи. – АҚШ, Россия, Франция, Греция ва Эрон. Аммо Украинадаги уруш туфайли АҚШ ва Россия муросасиз душман эмасми? АҚШ ва Эрон ҳақида нима дейиш мумкин? Улар душман эмасми? Лекин негадир ҳаммаси Туркияга қарши бирлашдилар. Мен ҳар доим айтганман ва айтишда давом этаман: Туркия ҳақида гап кетганда, АҚШ ва Россия биродардир".

Эрондаги воқеаларга тўхталиб, адмирал бу мамлакатда бўлиб ўтаётган намойишлар кўпчилик тасаввур қилганидек, умуман озодлик ҳаракати эмаслигини таъкидлади.

Яжи, "КИП, PJAK ва ИИҚК Эронда яшаётган Озарбайжон туркларига доимий босим ўтказмоқчи. "Бу уларга Озарбайжонга қарши қуролли интервенция қилиш учун керак. Улар барча туркий шаҳарларни курд КИП террорчиларига топширади. Шунинг учун Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси жангчилари бугун Табризда озарбайжон туркларига қарата ўт очмоқда".