Путин Қора денгиздаги флоти Россияникидан 7 баравар кўп бўлган Туркия билан Украина ғалласи бўйича очиқ можарога киришишга журъат эта олмади. Бу ҳақида The Moscow Times ёзмоқда.
"Россия президенти Владимир Путин "дон келишуви"даги бузилишни тан олмаган ва Кремл таҳдидларига қарамай, Украина озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишни давом еттиришга ваъда берган Туркия билан очиқ можарога киришга журъат эта олмади", — дея таъкидлайди нашр.
Россиялик журналистлар ёзганидек, дон келишувидан чиққанидан атиги тўрт кун ўтиб, Россия Мудофаа вазирлиги "гуманитар коридор"даги иштирокини тиклаётганини эълон қилди.
"Қора денгиздаги турк флоти кема ва сув ости кемалари сони бўйича Россияникидан 7 баробар кўп. Унинг ҳимояси остида, душанба куни, Кремль демаршидан сўнг, дон ортилган 12 та кема Украина портларидан чиқиб кетди", — дея масхара қилгандай ёзади рус нашри. Айни пайтда Москва ўзининг чекинишини гўё ўз талаблари бажарилгани билан изоҳлашга уринди.
Чоршанба куни маҳкама (Россия Мудофаа вазирлиги - таҳр.) "Россия Украинадан коридордан жанговар ҳаракатлар учун фойдаланмаслик бўйича ёзма кафолат олди. Мудофаа вазирлиги бу кафолатлар "етарли кўринади" деб таъкидлаб, келишув "Туркиянинг ёрдами туфайли" эришилганини маълум қилди.