«2022 йили меҳнат мигрантларининг тармоқлардаги расмий маоши 11,5 фоизга ошди. Шу муносабат билан патент нархини мутаносиб равишда ойига 6600 рублгача ошириш таклиф қилинмоқда», — деб тушунтирди Мурченко.
Жорий йили Москвада патент тўлови чет элликлар учун ойига 5900 рублни ташкил қилаётганди.
Мурченконинг қайд этишича, патент нархининг ошиши муҳожирлар зиммасидаги солиқ юкини россияликларнинг солиқ юки билан тенглаштиришга ёрдам беради. Патент тўлови бутунлай Москва бюджетига тушади, харажатлар нархини кўпайиши Россия Федерацияси пойтахти даромадини 3 миллиард рублга оширади.
Аввалроқ Россиянинг бошқа бир қанча ўлкалари расмийлари 2023 йили патент нархи ошишини эълон қилганди. Мисол учун, Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида ҳужжатнинг нархи ойига ҳозирги 4200 дан 4400 рублгача ошади. Самара вилоятида ишлайдиган мигрантлар ҳозирги 4419 ўрнига, келаси йил 5720 рубль тўлашлари керак бўлади.
Россияда ишлаш учун Озарбайжон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Молдова фуқаролари патент расмийлаштиришлари лозим.
Россия Федерацияси Солиқ кодексининг 227.1-моддасига мувофиқ, патент олиш учун ариза беришда чет элликлар ойига 1200 рубль миқдорида белгиланган аванс тўловини тўлайдилар. Бундан ташқари, ушбу миқдор ҳар йили Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг дефлятор коэффициентига ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан мустақил равишда тасдиқланадиган минтақавий коэффициентга индексланади. Шунинг учун патентларнинг нархи Россиянинг турли минтақаларида фарқланади.