Ўзбекистон вакиллари ЕИ расмийлари билан яқинда бўлиб ўтган учрашувлардан фойдаланиб, ушбу санкциялардан хавотир билдиришди, дея таъкидламоқда газета манбалари.
Тошкент чекловлар Усмоновнинг ўзи билан яқин алоқада бўлган мамлакат иқтисодиётига сармоя киритишига тўсқинлик қилишини таъкидламоқда. Мамлакат расмийлари, шунингдек, агар ЕИ чекловларни бекор қилишдан бош тортса, тадбиркорга санкцияларни бекор қилишда ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёр, деб ёзади газета.
"Биз Ўзбекистон ҳукуматининг ҳаракатларига изоҳ бера олмаймиз, аммо санкциялар ҳақиқатан ҳам инвестиция ва хайрия лойиҳаларига халақит беради", деди Усмонов матбуот хизмати журналистларга.
Европа Иттифоқи Украинадаги уруш даврида Россия билан муносабатларини қайта кўриб чиқаётган Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари билан яқин алоқалар ўрнатишга интилаётган бир пайтда Тошкент Усмоновга нисбатан чекловларни бекор қилиш учун лоббичилик қилмоқда.
Forbes USM холдинги асосчиси Алишер Усмоновнинг бойлигини 11,5 миллиард долларга баҳоламоқда. Нашрга кўра, у Россия миллиардерлари рейтингида еттинчи ўринни эгаллайди.
Европа Иттифоқи Усмонов ва унинг синглиси Гулбахор Исмоиловани Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин санкциялар рўйхатига киритган. Миллиардер Россия Президенти Владимир Путинни қўллаб-қувватлаганликда гумон қилинган.
Усмонов, ЕИ чекловлар остида тушиб қолган бошқа рус тадбиркорлар билан бирга, санкцияларна судда эътироз беришга қарор қилди.