loader
Foto

«Европа сиртлони»: Черчилль ҳеч қачон Польшани бундай деб атамаган

Асосан Россия интернетида ўша пайтдаги Буюк Британия Бош вазири Уинстон Черчиллнинг иккинчи Жаҳон урушидан олдин Польшага нисбатан ифодасини такрорлайдиган бир қатор нашрларга дуч келиш мумкин: "Европа сиртлони".

Бироқ, бундай нашрларнинг муаллифлари ушбу сўзларнинг асл манбасини кўрсатмайдилар. Бунинг ажабланарли жойи йўқ: Черчилл бу сўзларни бу шаклда ҳеч қаерда айтмаган ва ёзмаган.

Аммо муаллифларни Черчиллнинг бу мавжуд бўлмаган иқтибосини ўйлаб топишга нима ундайди?

Сэр Уи́нстон Леона́рд Спе́нсер Че́рчилль (1874 - 1965) - 2002 йилда BBC компанияси томонидан ўтказилган сўровга кўра, у тарихдаги энг буюк британиялик деб топилган.

Поляклар русофобияси

Бу, биринчи навбатда, Польшанинг замонавий сиёсати. 1989 йилдан бери янги, социалистик бўлмаган Польша Гитлернинг унга қарши тажовузини 1939 йилда Сталин томонидан Гитлер тажовузи билан бир вақтда Ғарбий Украина ва Ғарбий Белоруссиянинг СССРга қўшилиши билан тенглаштирди. Нафақат Польшада, балки Ғарбнинг ҳамма жойларида бу ҳаракат "Польшанинг тўртинчи бўлиниши" деб аталади.

Польшада 1612 йилда польшалик босқинчиларни Москвадан ҳайдаб чиқаришдан бошлаб Россияга қарши ҳали ҳам кўплаб тарихий норозиликлар мавжуд. Буларнинг барчаси қаттиқ русофобик чигалга бирлаштирилган. Истисносиз барча Россия ва Совет ҳукуматларининг Польшага нисбатан сиёсати қораланади. Энди эса, Украинадаги воқеалар фонида Польша анъанавий рус маданиятига қарши кампания эълон қилди. Масалан, 2022 йил 8 мартдан бошлаб Польшадаги театр ва концертларда А.П. Чехов асарлари асосида спектакллар, А.С. Пушкиннинг "Борис Годунов" драмаси асосидаши М. P. Муссоргский операси, П.И. Чайковский, А.Н. Скрябин, С.С. Прокофьев, И.Ф. Стравинский, Д.Д. Шостакович мусиқаларининг ижро этилиши расман тақиқланган.

Урушдан олдинги Польша

Бироқ, Ғарбий Белоруссия ва Ғарбий Украина қандай қилиб Польшанинг бир қисми бўлиб қолганини ҳисобга олиш керак. 1919-1920 йилларда ҳарбий босиб олиш орқали, Совет Россияси бу ерларни озод қилишга уриниб, кейин Польша қўшинлари томонидан мағлубиятга учради. 1945 йилда, иккинчи Жаҳон урушидан сўнг, СССР Польша билан янги чегарасини белгилаб қўйди. Польша аҳолиси устун бўлган ҳудудлар (Белосток округи, Перемышль) Польшага қайтарилди. СССР этнографик жиҳатдан биронта Польша туманини сақлаб қолмади.

Польша биринчи ва иккинчи Жаҳон урушлари орасидаги даврда фаол сиёсат олиб борди. 1920 йилда у Литванинг бир қисмини пойтахти Вильнюс билан эгаллаб олди ва кейинчалик қўшиб олди. 1938 йилда Польша Тешин округини қўшиб олиш олди.

Черчиллнинг 1939 йилдаги Совет сиёсатини баҳолаши

Машҳур "Сталин ва Гитлернинг Польша ҳисобига тил бириктириши" га келсак, Черчилл бу ҳақда шундай ёзган:

«Советлар фойдасига шуни айтиш керакки, Совет Иттифоқи учун вақт топиш ва бутун улкан империясидан куч тўплаши учун немис қўшинларининг дастлабки позицияларини иложи борича ғарбга суриш жуда муҳим эди. 1914 йилда уларнинг армиялари бошидан кечирган фалокатлар русларнинг онгига қизиб турган темир билан муҳрланганди… Энди эса уларнинг чегаралари биринчи уруш давридагидан анча Шарқда. Уларга ҳужум қилишдан олдин куч ёки алдаш орқали Болтиқбўйи давлатларини ва Польшанинг катта қисмини босиб олишлари керак эди. Агар уларнинг сиёсати совуққонлик билан ҳисоб-китоб қилинган бўлса ҳам, бу жуда амалий эди». (У. Черчилль. Вторая мировая война. М., 1997. В 6 тт. Т. 1. С. 189).