Ҳужжат Россиянинг ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди, деб хабар беради Цензор.НЕТ.
Унда Россияда ҳарбий хизматни ўташ тартибига ўзгартиришлар киритилиб, унга кўра, иккинчи фуқаролиги бўлган шахслар ҳарбий хизматга чақирилади. Илгари фақат Россия фуқаролари хизматга чақирилар эди.
Худди шу фармон хорижий фуқароларга Россия армиясида шартнома асосида офицер сифатида хизмат қилиш имконини беради. Илгари чет элликлар фақат аскарлар ва сержантлар бўлиб хизмат қилишлари мумкин эди.