Унинг изоҳ беришича, "пайғамбар даврида яшаш – арпадан таомлар, қиличда жанг қилиш, самолетда учмаслик, ўша замонда бўлмаган нарсаларни қабул қилмасликдир".
Шайх Жуъманинг таъкидлашича, шахмат ўйнаш ва мусиқа тинглаш, айрим олимларнинг фикрига кўра, тақиқланмаган. "Тақиқлайдиган – ўзи учун тақиқлайди, бошқалар учун эмас ", - деди у.
"Бирон нарсани инкор қилиш фақат умумий эътироф этилган тақиқ мавжуд бўлган масалаларда, масалан, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш масаласида ўринга эга бўлиши мумкин. Тортишувли масалаларга келадиган бўлсак, уларни инкор қилиш каттароқ зиён келтириши мумкин", - деди собиқ муфтий.