Парламентнинг қуйи палатаси ҳозирги Россия режимини террористик режим деб атади. Хусусан, депутатлар Украинанинг тинч аҳолисига ва мамлакатнинг асосий энергия инфратузилмасига қилинган ҳужумни қоралашди. Чехия парламенти Украина шарқидаги босиб олинган тўртта минтақани Россияга қўшиб олиш бўйича референдумлар натижаларини тан олмайди.
Резолюция учун 159 депутатдан 129 нафари овоз берди. «Озодлик ва тўғридан-тўғри демократия» ҳаракатининг барча 14 вакили, шунингдек, бошқа фракцияларнинг айрим депутатлари бунга қарши бўлдилар.
"Россия Федерацияси одамларнинг асосий ҳуқуқларини мутлақо ҳурмат қилмайди, асосий инфратузилмага, фуқаролик объектларига ҳужум қилади ва Украина фуқароларини қўрқитишга ва давлат суверенитетига путур етказишга ҳаракат қилади... Бу террористик усулларга мос келади", деди STAN аъзоси Барбара Урбанова.