ХАМАСга кўра, ёнғин одамлар гавжум Жабалия лагеридаги уч қаватли бинонинг учинчи қаватида содир бўлган. Уй ичида ҳеч ким омон қолмаган.
Ғазодаги фуқаролик мудофааси ёнғин сабабини бинода сақланган бензин билан изоҳлади. Ҳозирча бензин қандай ёниб кетгани аниқ эмас. Расмийлар тергов олиб борилаётганини айтишди.
Видео ва фотосуратларда юзлаб одамлар кўчада ўт ўчириш машиналари ва тез ёрдам машиналарини кутаётган пайтда ёнаётган қаватнинг деразаларидан аланга отиби чиқаётганини кўриш мумкин.
ХАМАС назорати остидаги ва ҳалокатли Исроил блокадаси остидаги Ғазо жиддий энергетика инқирозига дуч келмоқда. Одамлар кўпинча қишга тайёргарлик кўриш учун уйларида газ, дизел ва бензин сақлайди. Илгари уйларда ёнғин келиб чиқишига шамлар ёқилиши ва газ сизиб чиқиши сабаб бўлган.
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ва жума кунини мотам куни деб эълон қилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ тинчлик элчиси Тор Веннесленд "ҳалокатда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари, қариндошлари ва дўстларига, Фаластин ҳукумати ва халқига самимий ҳамдардлик" билдирди.
Фаластин маъмуриятининг юқори мартабали расмийси Ҳусайн Ал-Шайх, Ғарбий Соҳил ва Қуддусдаги Фаластин касалхоналарига тиббий ёрдамга муҳтож ярадорларни эвакуация қилиш учун Исроилни Ғазо билан чегара пунктини очишга чақирди. Кейинроқ уйда бўлганларнинг ҳаммаси вафот этгани тасдиқланди.
Ғазо секторидаги Эрез назорат-ўтказиш пунктини назорат қилувчи Исроилнинг COGAT органи ҳеч қандай изоҳ бермади.
Аммо Исроил Мудофаа вазири Бенни Ганц фаластинликларга ҳамдардлик билдириб, "биз COGAT орқали яраланган тинч аҳолини шифохоналарга эвакуация қилишда ёрдамимизни таклиф қилдик", деб ёзди.