loader
Foto

Қайси жамоа энг ёш? Қайси жамоа энг кам ўйинчи олиб келди? Жаҳон чемпионати ҳақида 20 та ноёб факт

1. Энг кам ўйинчи: Эрон 2022 йилги жаҳон чемпионатига 26 ўрнига 25 ўйинчи олиб келган ягона жамоадир.

2. Жаҳон чемпионати-2022даги энг паст бўйли футболчи Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси Илёс Шаир (158 сантиметр).

3. Жаҳон чемпионати-2022нинг энг узун бўйли футболчиси голландиялик дарвозабон Андрис Нопперт (203 сантиметр).

4. Ватанингиз қаерда? Иштирок этувчи 137 нафар футболчи 2022 йилги жаҳон чемпионатида ўзи туғилган давлат учун ўйнамайди. Марокашда бундай футболчиларнинг сони максимал (14 киши).

5. 2022 йил биринчи марта (!) қизлар жаҳон чемпионатига бош ҳакам сифатида боришди: Стефани Фраппарт (Франция), Салима Мукансанга (Руанда) ва Ёсими Ямасита (Япония).

6. Энг қиммат таркиб Англия термасига тегишли. Ҳаммаси бўлиб - 1,26 миллиард евро!

7. Нархлари бўйича энг камтарин бу Қатар термаси. Мезбон жамоа атиги 14,9 миллион еврога баҳоланган.

8. Легионерлар жамоаси: Сенегал терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатида 100% хорижлик футболчилардан иборат ягона жамоа. Яъни, барча ўйинчилар турли лигаларни ифодалайди, лекин ўз мамлакати чемпионатини эмас.

9. Дебютант: Қатар терма жамоаси жаҳон чемпионати тарихида биринчи марта иштирок этаётган ягона жамоа.

10. Жаҳон чемпионати-2022 рўйхатидаги енг ёш футболчи германиялик ҳужумчи Юсуф Мукоко ҳисобланади. Бу турнирдаги ягона 17 ёшли футболчи. Тўғри, мусобақанинг очилиш кунида у 18 ёшга тўлади, Германия терма жамоасининг биринчи ўйини куни эса 18 ёшу 3 кунлик бўлади.

11. Жаҳон чемпионати-2022 учун аризадаги энг кекса футболчи Мексика терма жамоасининг 40 ёшли дарвозабони Алфредо Талавера ҳисобланади.

12. Энг зўр ассистент: Жч-2022га борган футболчилар орасида Томас Мюллер жаҳон чемпионатида энг кўп голли узатмани амалга оширган (6та голли узатма).

13. Лионель Месси Жаҳон чемпионати-2022га борган футболчилар орасида жаҳон чемпионатида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича рекордчи ҳисобланади. Аргентиналик футболчи аввалги 4 та турнирда 19 та ўйинда майдонга тушган.

14. Жаҳон чемпионати-2022нинг энг ёш жамоаси Гана терма жамоасидир. Футболчиларнинг ўртача ёши 24,7 ёш.

15. 2022 йилги жаҳон чемпионатида энг кекса жамоа Эрон терма жамоаси ҳисобланади. Футболчиларнинг ўртача ёши 28,9 ёш.

16. Ушбу жаҳон чемпионати 32 та жамоа иштирок этадиган охиргиси бўлади. Кейинги турнирдан бошлаб финал босқичида 48 та жамоа иштирок этади.

17. «Барселона» Жаҳон чемпионати-2022га энг кўп ўйинчи юборган – саккизта терма жамоада 17 нафар футболчи.

18. Жаҳон чемпионати-2022даги энг ёш мураббий Лионель Скалони бўлиб, у 44 ёшда. Аргентина терма жамоаси у бош мураббий бўлиб ишлаётган биринчи жамоадир.

19. Жаҳон чемпионати-2022даги энг кекса мураббий голландиялик ҳисобланади. Луи ван Гал 71 ёшда.

20. Голеадор: Жаҳон чемпионати-2022га борганлар орасида германиялик Томас Мюллер жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар (10 та гол). Тарихдаги рекордчи унинг ҳамюрти Миросла Клозе (16 та гол).

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР