Миллий терма жамоалар учун сентябрь ойидаги танаффус пайтида бошланган УЕФА ташаббуси доирасида баъзи Европа терма жамоалари сардорлари камситишнинг барча шаклларига қарши кўп рангли «One Love» боғичларини тақиб юришди.
Аввалроқ Франция футбол федерасияси президенти Ноэл Ле Гре миллий терма жамоа сардорининг Қатарда камалак ранг боғич тақиб юришини истамаслигини айтганди.
"Биринчи навбатда, бирор нарса қилишдан олдин ФИФА ва Франция футбол федерациясининг розилиги керак. Албатта, ўзимнинг шахсий фикрим бор ва бу президент фикрига маълум даражада тўғри келади.
Францияда чет элликларни қабул қилганимизда, биз кўпинча улар бизнинг қоидаларимиз бўйича ўйнашларини ва маданиятимизни ҳурмат қилишларини хоҳлаймиз - Қатарга борганимда ҳам шундай қиламан. Уларнинг ғояларига қўшиламанми ёки қўшилмайманми, уларга ҳурмат кўрсатишим керак", — деди "Тоттенхем" дарвозабони.