loader
Foto

"Аллоҳнинг исми олиб ташланди": Теҳрон байроқни масҳара қилгани учун АҚШ терма жамоасини жазолашни талаб қилмоқда

Ўз навбатида, расмий Теҳрон дарҳол АҚШ жамоаси учун ўн ўйинлик дисквалификацияси талаб қилди, дея хабар беради Guardian. Шикоят ФИФА Одоб-ахлоқ қўмитасига: "мамлакат қадр-қимматини ҳақорат қилгани учун" деган ифода билан топширилди.

АҚШ терма жамоаси матбуот хизмати изоҳ беришича, байроқнинг ўзгартирилган версияси "асосий инсон ҳуқуқларига риоя қилиш учун курашаётган эронлик аёлларни қўллаб-қувватлаш" учун қўлланган. "Кейинчалик, Ислом Республикаси эмблемасисиз Эрон байроғи тасвири ижтимоий тармоқлардан олиб ташланди.

Шундай бўлса-да, Эрон ФИФА регламентини назарда тутиб, ўз позициясини ўзгартирмоқчи эмас:

"ФИФА қоидаларининг 13-бўлимига кўра, мамлакат, шахс ёки бир гуруҳ шахсларнинг қадр-қиммати ёки яхлитлигини бузган ҳар қандай шахс камида ўнта ўйин ва маълум муддат ёки тегишли интизомий чоралар кўринишида бошқа ҳар қандай муддатга дисквалификация шаклида жазоланади".

Теҳрон АҚШ Федерациясининг ҳаракатини "Аллоҳнинг исмини олиб ташлаш" деб таърифлади.

ФИФАга келсак, ташкилот изоҳ беришдан бош тортди. Бироқ, Guardian, хабардор манбаларга таяниб, Қўшма Штатларни дисквалификация қилиш эҳтимоли жуда даргумон деб даъво қилмоқда.

New York Post хабарига кўра, бу америкаликлар томонидан бир марталик ҳаракат бўлган ва ижтимоий тармоқлардаги кейинги хабарларда Эроннинг расмий байроғи қўлланилади.

"Биз эронлик аёлларни қўллаб-қувватлашга қарор қилдик. Бу амалда қолади. Бу бизнинг қароримиз, бировнинг босими ёки яна бир бошқа нарса эмас", деди АҚШ терма жамоаси вакили.

Аммо АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Грегг Берхалтер ўз мамлакати футбол Федерациясининг провокацион ҳаракатлари учун узр сўради:

"Баъзида бундай нарсалар бизнинг назоратимиздан чиқиб кетади. Биз бу ташқи нарсаларга эътибор қаратмаяпмиз ва биз қила оладиган нарса футболчилар ва мураббийлар штаби номидан кечирим сўрашдир, аммо биз бунга қўшилмаганмиз. АҚШ футбол Федерацияси нима нашр этаётганини билмасдик. Биз асосий эътиборимизни ўйинга қаратганмиз, лекин мен ўщ фикримни билдиришни истайман. Бу ҳақида гапиришда бизга барибир эмас. Албатта, бизнинг фикрларимиз Эрон халқи, Эрон ва бошқа барча одамлар билан. Аммо ҳозир биз фақат бу ўйин ҳақида ўйлаяпмиз".

Бироқ, эронликлар америкаликларни шахсан жазолашлари мумкин. Футбол майдонида, ҳалол ва муросасиз курашда. Ғолиб бўлинг ва АҚШ терма жамоасини уйига қайтариб юборинг.

Биз эса бугунги «жанг»ни орзиқиб кутяпмиз. Олға, Эрон!