loader
Foto

Аргентина ва Польша терма жамоалари ЖЧ-2022 да плей-офф босқичига чиқишди.

Польша қўшимча кўрсаткичлар бўйича Мексикадан олдинда, 4 очко билан иккинчи бўлди. Европа жамоасида голлар фарқи яхшироқ (0 ва минус 1).

Биринчи турда Аргентинани ютиб, сенсация қилган Саудия Арабистони эса 3 очко билан охирги ўринни эгаллади.

Мексика 2022 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-турида Саудия Арабистонини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Мексикаликлар Генри Мартин ва Луис Чавес иккинчи бўлимнинг бошида гол уришди. Салем ал-Досари 95-дақиқада гол билан жавоб берди.

Мексика 4 очко тўплади ва гуруҳда учинчи ўринни эгаллади. Саудия Арабистони 3 очко билан 4-ўринни эгаллади.

Польша голлар фарқи туфайли 2022 йилги Жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичига чиқди.

Польша терма жамоаси гуруҳ босқичининг учинчи турида Аргентинага  0:2 ҳисобида ютқазди. Параллел равишда бўлиб ўтган ўйинда Мексика терма жамоаси Саудия Арабистони жамоасига қарши 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шундай қилиб, тенг очколар билан (жамоаларда ҳар бири тўрт очкодан бор) Польша C гуруҳида иккинчи, Мексика эса учинчи ўринни эгаллади.

Киритилган голлар ва ўтказиб юборилган голлар ўртасидаги фарқ ҳал қилувчи кўрсаткич бўлди.

Мексика Польша устидан карточкалар борасида устунлиги (жарима баллари камлиги) туфайли плей-оффга чиқаётганди! Бу қоида қандай ишлайди?

Саудия Арабистони – Мексика учрашувининг 95-дақиқасига қадар Польша ва Мексика терма жамоалари жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида бир хил натижаларга эришган эди: 4 очко, тўплар фарқи 2:2, ўзаро ўйинда дуранг.

Бундай ҳолларда карточкалар ҳисобга олинади.

Тўғрироғи - огоҳлантириш ва майдондан четлатиш учун жарима баллари. Улар қуйидагича ҳисоблаб чиқилади:

• сариқ карточка -1 балл

• тўғридан-тўғри бўлмаган қизил карточка -3 балл

• тўғридан-тўғри қизил карточка -4 балл

• сариқ карточка ва тўғридан-тўғри қизил карточка -5 балл

Агар жарима очколари бир хил бўлса, қуръа ташланади.

Карточкалар бўйича вазият қандай эди?

Польша - 5 жарима балли (5 сариқ)

Мексика - 8 жарима балли (8 сариқ)

Мексика шунча карточкани қачон олди?

Польша билан ўйинда 2 та, Аргентина билан ўйинда 4 та, Саудия Арабистони билан ўйинда 2 та карточка.

Ҳаммаси қандай тугади?

Карточкаларни ҳисоблашга эҳтиёж қолмади, чунки Саудия Арабистони қўшиб берилган 5-дақиқада гол урди - Польша тўплар фарқи билан кейинги босқичга чиқиб кетди.

Шундай қилиб, поляклар Салим ал-Досарийга битта «чойхона» (бешбармоқ) қарз бўлишди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР