loader
Foto

Япония терма жамоаси Испания терма жамоасини мағлуб этди

Испания терма жамоаси ҳужумчиси Алваро Мората 11-дақиқада ҳисобни очди.

Япония терма жамоаси ҳужумчиси Рицу Доан 48-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. 3 дақиқадан сўнг ярим ҳимоячи Ао Танака Японларни олдинга олиб чиқди ва учрашувда якуний ҳисобни ўрнатди.

Япония терма жамоаси 6 очко тўплади ва Е гуруҳида биринчи ўринни эгаллади, Испания 4 очко билан иккинчи бўлди. Иккала жамоа ҳам 2022 йилги Жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичига чиқишди.

Германия терма жамоаси 4 очко тўплади ва қўшимча кўрсаткичлар бўйича испанларга ютқазиб, учинчи ўринни эгаллади. Коста-Рика охирги ўринда қолди -3 очко.

1/8 финалда Япония 5 декабрь куни Хорватия билан ўйнайди, Испания эса бир кундан кейин Марокаш билан учрашади.

Япония 3 дақиқада Испанияга иккита гол урди. У Жаҳон чемпионатининг 1-турида 9 дақиқада немисларга иккита гол урганди.

Япония терма жамоаси 2022 йилги Жаҳон чемпионатида Испания билан ўйинда «камбэк» қилишга эришди.

Хажиме Мориясу жамоаси биринчи ярмидан сўнг 0:1 ҳисобида ютқазди, аммо 47:48 ва 50:14 да гол урди. Ярим ҳимоячилар Рицу Доан ва Ао Танака киритди.

Япония ушбу чемпионатда ўйин йўналишини худди шу тарзда олдинроқ ҳам ўзгартирганди. У биринчи тур ўйинида Германия дарвозасига 9 дақиқада 2 та гол киритиб, 2: 1 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Испания терма жамоаси 8 та "Барселона" ўйинчиси билан Жаҳон чемпионатига борган эди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР