loader
Foto

Албан бургутини кўрсатгани учун жаримага тортилган Шакири яна Сербияга гол уриб ташлади

3 нафар косоволик албанни ўз ичига олган Швейцария терма жамоаси сербларни 2:3 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиннинг 20-дақиқасида айнан Шақири биринчи голни урди. Мағлубиятдан сўнг Сербия терма жамоаси Камерун билан бирга уйга жўнаб кетди, Бразилия ва Швейцария эса Мундиалдаги ўйинларини давом эттирмоқда.

ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида худди шундай тарзда Швейцария ва Сербия терма жамоалари тўқнаш келишганди - Косовонинг Гниланский туманида туғилган Шакири ўшанда ҳам гол урганди.

Ўша ўйин можаро билан ўтган, чунки Шакири Гранит Жака билан бирга гол нишонлаш пайтида байроқда тасвирланган Албания мустақиллиги рамзи - бургутни намойиш этди.

ФИФА Швейцария терма жамоаси футболчиларига нисбатан интизомий иш қўзғатди ва кейинчалик уларни жаримага тортди.