loader
Foto

Россия босқинчиларига куфрга тўла, Путин ҳаққига дуо китобчаларини тарқатишяпти

Рус православ черкови украиналикларни ўлдираётган босқинчилар учун диктатор Владимир Путин ҳаққига дуо қилишни ўргатадиган китобчаларини тайёрлади. Қолаверса, матнда у "архистратиг" деб улуғланади.

«OSINT Бджоли» мониторинг лойиҳасига кўра, тарғибот дуолари жанговар зонадаги барча босқинчиларга тарқатиляпти.

"Босқинчилар ҳарбийларга тарқатилган дуо китобларида Путин архистратиг - Худо армиясининг олий қўмондони деб аталган. Муқарраб фаришта Микоил ҳам худди шундай мақомга эга. Тортинишга бало борми? Биратўла Худога тенглаштириб қўявермайдими", дейди куфр мутахассислари.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР