loader
Foto

«Биз Disney мултфильми эмасмиз». Аргентинада қора танли футболчилар йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб беришди

Хусусан, америка нашри Аргентина Жанубий Америка вакили бўлган бошқа жамоалардан ажралиб туришини таъкидлайди.

«Бу нарса янги кузатилаётгани йўқ. 2014 йилда кўпчилик ҳатто Германия терма жамоасида ҳам камида битта қора танли футболчи борлигини, Аргентинада эса битта ҳам қора танли футболчи йўқлигини айтиб ҳазиллашган. 2010 йилда мамлакат ҳукумати қора танли аҳоли бир фоиздан камроқ эканлигини кўрсатувчи маълумотларни эълон қилган эди. Кўпчилик учун бу маълумот Аргентина оқ миллат эканлигидан далолат эди», деб ёзади журналист Эрика Эдвардс.

La Libertad Avanza ижтимоий тармоқлардан бирида ушбу мақолага муносабат билдирди: «Чунки биз Disney мултфильми эмас, балки мамлакатмиз!»

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР