Ҳаттоки арман диаспораси вакилларининг расмий баёноти ҳам ёрдам бермади:
"Биз, Қарағанда вилояти арманлар диаспораси, 1 январь куни ёшлар орасида рўй берган ва инсон қурбонига олиб келган воқеадан қаттиқ пушаймонмиз. Минг афсуски, бу воқеада арман миллатига мансуб шахслар ҳам иштирок этган, - дейилади баёнот матнида. - Биз қаттиқ қайғудамиз, ҳалок бўлган йигитнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз ".
6 январь куни Қарағандада тартибсиз равишда, ўз-ўзидан содир бўладиган митинг бўлиб ўтди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеороликларда Қарағанда кўчаларига чиққан оломон вилоят полиция маҳкамаси жойлашган бино яқинида тартибсиз равишдаги митингга йиғилгани кўриниб турибди. Норозилик намойиши қатнашчиларининг фикрига кўра, айрим жиноятчилар жазодан қутилиб қолиши мумкин экан.
Роликлардан бирида полициячи кийимидаги шахс гумондор шахсларнинг барчасини қўлга олиш билан боғлиқ вазият ҳал этилишини айтиб одамларни хотиржамликка чақирмоқда, лекин кўпчилик бунга жавобан масала ўз-ўзидан ҳал этилмаслигини айтиб эътироз билдирмоқда, бунга ҳуқуқ-тартибот органлари вакили тергов ишлари билан шуғулланмаётгани, балки унга митингда хавфсизликни таъминлаш вазифаси топширилганини айтмоқда.
«Ҳар қандай иғвогарликлардан сақланинг», - даъват қилди тарқалган видеода сўзга чиққанлардан бири.
Бундан ташқари, кадрларда кўриниб турибики, тартибсиз митинг рўй берган жойга каска ва зирҳли нимча кийган полициячилар етиб келган.
«Снайперлар ва яна кимларнидир ҳам қўйишган», - дея шарҳ беради суратга олаётган шахс маъмурий бинолар томида кимнингдир шарпасини кўрсатиб.
Бошқа бир видеода митинг иштирокчилари Бухар Жырау шоҳкўчасини ёпиб қўйиш билан таҳдид солмоқда.
«Биз арманлар диаспораси оммавий равишда узр сўрашини талаб қиламиз. митинг иштирокчилари олдида эмас, балки телевидение журналистлари олдида – бутун қозоғистонликлар олдида узр сўрасин», - деди митинг қатнашчиларидан бири.
Эслатиб ўтамизки, аввалроқ жиноят содир этишга гумон қилинган уч нафар шахс қўлга олингани, бир киши эса республика миқёсида қидирувга берилгани ҳақида маълум қилинганди, бироқ 6 январда маълум бўлишича, ҳибсга олинганлар сони етти кишига етибди. Жиноят содир этишга гумон қилинган саккиз кишининг шахси аниқланган, шундан беш киши ҳибсга олинган. Икки кишига нисбатан эса, ҳибсга олиш билан боғлиқ бўлмаган олдини олиш чоралари кўрилган. Бир киши эса халқаро қидирувга берилган.
Қарағанда вилоят прокуратураси матбуот хизмати маълум қилишича, «В контакте» ижтимоий тармоғида юқорида айтиб ўтилган низо туфайли маълум бир миллат вакилларига нисбатан зўравонликка чақирадиган даъватлар пайдо бўлган.