Икки талабанинг Пемброк Пинсдаги Франклин Академияси сартер мактабида бирга намоз ўқиётгани акс этган видео Тиктокда 7,5 миллиондан ортиқ томоша билан тарқалди. Хонанинг эшиги очилади ва бир аёл кириб келади ва офис уникилигини айтиб, "Барчангиз сеҳр-жоду билан шуғулланяпсиз" деди.
"Нега улар менинг кабинетимда? Уларга бу ерга келишни ким айтди?» - ўқитувчининг шундай деб айтганини эшитишингиз мумкин. Кимдир: "Улар намоз ўқияпти", деб жавоб беради.
"Мен Исога ишонаман, шунинг учун мен "томошани" тўхтатаман", деди у.
У ҳуштак чалиб, улар намоз ўқиётганда улар орасидан ўтишга ҳаракат қилади, улардан бирининг қўлини босиб кетишига сал қолди.
Видеони «Тикток»га жойлаган шахс шундай деб ёзди: "Мен билан содир бўлган воқеа ҳақиқат эканлигига ҳатто ишонолмайман. Мен ҳали ҳам шокдаман".
Видеога қолдирилган изоҳларда шахс икки ўқитувчидан намоз ўқиш мумкинми, деб сўраганини ҳам ёзган. "Бизни хонага киришга рухсат беришди, у киргунга қадар ҳаммаси яхши эди".
Талабаларнинг намоз ўқишга рухсати бормиди ёки рухсат олиш керакмиди, ҳозирча аниқ эмас. Бу кирган ўқитувчининг шахсий кабинетими ёки ўқувчилар нима учун видеони суратга олишгани ҳам аниқ эмас.
Бунга жавобан мактаб "безовта қилувчи" видео унинг раҳбариятига топширилганини айтди.
"Франклин академиясида биз ҳеч қандай шаклда камситувчи хатти-ҳаракатларга тоқат қилмаймиз. Биз кадрлар масаласини муҳокама қилмасак ҳам, сизга шуни маълум қилишимиз мумкинки, ушбу ўқитувчи энди Франклин академиясининг ходими эмас".