loader
Foto

Машҳур онкологнинг фикрига кўра, ҳалол саратон рискини пасайтиради

Хусусан, унинг сўзларига қараганда, қизил гўшт саратон ва юрак-қон-томир касалликлари рискини оширади, дея хабар беради Oumma.

Гўшт таркибида бўлган қоннинг қизил рангда бўлиши ўпкадан тўқималарга кислород етказиб бериш учун жавоб берадиган «гемоглобин» номли протеин борлиги билан изоҳланади.

«Гемоглобин таркибида темир бор. Бу темир молекуласи канцероген ҳисобланади, - изоҳ берди профессор. - Шундай қилиб, айтиш мумкинки, жониворни сўйиш пайтида қонини чиқариб ташлаш йўли билан унинг токсинлик (заҳарлилик) даражасини пасайтириш мумкин. Қизиғи шундаки, мусулмонлар ва яҳудийлар ҳалол ва кошер гўштни айнан шу йўл билан олади». Эҳтимол, бу таомил ва одатларнинг асл сабаби мана шундадир, тахмин қилади у.