Радикал сиёсатчига ўнлаб кўчкиндилар ҳамроҳлик қилди ва уларнинг барчаси хавфсизлик кучлари гуруҳи ҳимоясида эди.
"Исроилнинг янги ҳукумати шиддат билан иш бошлади", - дея изоҳ беради “Россия в глобальной политике” телеграм-канали воқеага.
Ал-Ақсога қайта-қайта бостириб кирган Бен-Гвир яҳудийлар мусулмонлар билан тенг равишда масжид ҳудудига ташриф буюриш ҳуқуқига эга эканлигини ва бу ҳақида Хамаснинг баёнотлари уни безовта қилмаслигини айтди.
Бундан ташқари, вазир Исроилнинг ал-Ақсога бостириб киришига қарши чиққанларга "темир мушт" билан таҳдид қилган.
Хабар берганимиздек, 2022 йилда исроилликлар босиб олинган Қуддусдаги исломий зиёратгоҳга рекорд даражада – 50 мингга яқин босқинчилик қилган. Қуддусдаги Исломий вақф департаменти маълумотларига кўра, зиёратчилар мавжуд ҳолатга қарамай, масжид ҳудудида оммавий равишда талмуд маросимларини ўтказган, рақсга тушган, қўшиқ куйлаган ва Исроил байроқларини кўтарган.