«Биз халифаликни 99 фоизга тор-мор қилдик, бу жуда муҳимдир. Сиз шу фикрга қўшиласизми?», - деб савол берди Помпео. Қолаверса, матбуот анжуманида иштирок этган журналистларнинг биронтаси унга эътироз билдирмади ҳам.
Маълумки, АҚШ ҳукумати ИШИД жангарилари қолдиқларини йўқ қилиш баҳонаси остида ўз қўшинларининг бир қисмини Сурияда олиб қолмоқчи, қолган ҳарбийларни эса Ироққа кўчириш кўзда тутилган.
Туркия президенти Эрдўған омон қолган террорчиларга қарши кураш баҳонаси остида ташқи кучлар Суриянинг ички ишларига аралашиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Россия қуролли кучлари 2015 йилнинг кузидан бошлаб Сурия араб республикаси президенти Башар Асаднинг илтимоси билан бу мамлакатда ҳарбий операцияларни амалга оширмоқда. Россиялик ҳарбийлар иттифоқчи кучлар кўмагида урушда туб бурилиш ясашга эришди – ИШИД ва бошқа гуруҳлар жангарилари деярли тўлиқ йўқ қилинди, ҳукумат мамлакат ҳудудининг катта қисми устидан назоратни ўз қўлига қайтариб олди.