loader
Foto

Месси энг зўр футболчи ҳисобланган Роналдудан қолиб кетмаслиги учун Саудияга ўтиши мумкин

"Ал-Наср" йилига 200 млн доллар маош оладиган португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуни сотиб олгач, Саудиянинг бошқа бир футбол клуби "ал-Ҳилол" аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессини ўз сафига қўшиб олиш истагини билдирган ва унга йилига 330 млн евро маош таклиф қилган эди. Бу ҳақида Испаниянинг Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, улкан маош Саудия Арабистони расмийлари икки нафар жаҳон тоифасидаги ҳужумчининг маҳаллий чемпионатда иштирок этиши мамлакатга сайёҳларни жалб қилиш ҳамда Миср ва Греция билан бирга 2030 йилги жаҳон чемпионати мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритишга ёрдам беришини кутаётгани билан боғлиқ.

Месси айни дамда Франсиянинг ПСЖ жамоасида ўйнайди. Шартнома 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган ва яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин. Аргентиналик замонамизнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири саналади. Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида у бошчилигидаги терма жамоа учинчи бор сайёрамизнинг энг кучли жамоаси номини қўлга киритди.