loader
Foto

Экспертлар: Ҳиндистон аҳоли сони бўйича Хитойдан ўзиб кетди

World Population Review эълон қилган маълумотлардан келиб чиқадики, Ҳиндистон аҳоли сони бўйича Хитойни ортда қолдирди: ўтган йил охирида у ерда 1,417 миллиард киши истиқомат қилган - бу Хитойдагидан 5 миллион кишига кўп.

Хитой расмийлари 2022 йилда мамлакат аҳолиси 1960-йиллардан бери биринчи марта ўтган йилга нисбатан 850 минг кишига камайганини маълум қилди. Хитой Халқ Республикаси Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, ҳозир мамлакатда 1 миллиард 411 миллиондан ортиқ киши истиқомат қилади.

World Population Review журнали ҳисоб-китобларига кўра, Ҳиндистон аҳолиси 18 январь ҳолатига кўра 1,423 миллиард кишига етган. Бошқа бир тадқиқот ташкилоти, Macrotrends, Ҳиндистонда 1,428 миллиард одам истиқомат қилишини таъкидламоқда.

Ҳиндистон аҳолисининг ярмини ёшлар ташкил қилади

Ҳиндистон ўз аҳолиси сони тўғрисида расмий равишда янги маълумотларни эълон қилмаган. Бу мамлакатда аҳолини рўйхатга олиш ҳар ўн йилда бир марта ўтказилади, бироқ 2021 йилда коронавирус пандемияси туфайли бу тартиб қолдирилди. БМТ 2023 йил охирида Ҳиндистон аҳолиси сони бўйича Хитойни ортда қолдиришини башорат қилган.

Ҳиндистон аҳолисининг ярмини 30 ёшдан кичик бўлганлар ташкил қилади. Тахминан 800 миллион киши ҳукуматдан бепул озиқ-овқат олади - бу дунёдаги энг йирик дастур.

Ноябрь ойида дунё аҳолиси, БМТ ҳисоб-китобларига кўра, 8 миллиард кишига етди. World Population Review маълумотларига кўра, дунё аҳолисини 1 миллиард кишига ортиши учун 12 йил керак бўлган.