loader
Foto

Путин Украинадаги Рус православ черкови таъқиб қилинаётгани учун таҳдид қилди

Бу ҳақида Би-би-cи га таяниб Цензор.НЕТ хабар бермоқда.

"Украинада нима бўлаётганини тушунадиган ва тўғри баҳо берадиган кўп одамлар бор. Айниқса, замонавий "ҳукмдорлар" тинч аҳоли билан (Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланган тўсиқчи отрядларни қайта тиклаш) ва рус православ черкови билан нималар қила бошлаганидан кейин. Буларнинг барчаси изсиз кетмайди. Менда ҳеч қандай шубҳа йўқ", — деди Путин Санкт-Петербургдаги қамалдан омон қолганлар ва фахрийлар олдидаги чиқишида.