loader
Foto

Яна бир Болливуд юлдузи исломни қабул қилди

44 ёшли актриса, раққоса ва телебошловчи Ракхи Савант ислом динини қабул қилгач, исмини Фотима деб ўзгартирди. Тадбиркор Одилхон Дураний билан ислом қонунларига кўра никоҳ тузилди. Актрисанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилган маросимдаги фото ва видео материаллар вирусга айланиб, Интернетга тарқалди.

TheCurrent.pk маълумотларига кўра, Ракхи 2022 йил 29 май куни Одилхон билан турмуш қурган. Бироқ, бир қатор сабабларга кўра, улар бу янгиликни фақат ҳозир маълум  қилди. Шунингдек, Одилхоннинг оиласи унинг янги турмуш ўртоғини ҳали қабул қилмагани хабар қилинган.

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Болливуд юлдузи шоу-бизнесни тарк этди