"Муллаларга қурол-яроғ билан хавфсиз муомала қилиш, ўт очиш-тактик тайёргарлик ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатишнинг бошланғич кўникмалари ўргатилади. Жами 300 нафар кўнгилли ўқитилиши керак. Улар исталган пайтда Украинадаги махсус ҳарбий операция зонасига боришга тайёр бўлишни хоҳлашди", — деди Бетмирзаева.
Ўз навбатида, Чеченистоннинг Курчалой тумани имомларидан бири диний идора ходимларининг ҳаммаси ҳам Украинага боришни истамаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Чеченистон Республикаси Муфтийлиги ва Мусулмонлари диний идораси раҳбариятидан ҳеч ким Чеченистон муллалари ҳарбий тайёргарликдан ўтгандан кейин нима бўлишини айтмаяпти.
У Россия махсус кучлари университетида машғулотлар ўтаётган 300 нафар «талаба»нинг барчаси эмас, балки фақат чин дилдан истаганлар жанговар ҳудудга юборилишига умид билдирди.