loader
Foto

Оятлар келтирилганда илмига амал қилмай чиқиб кетган одамнинг мисоли

Чунки итҳайвонлар ичида қалби ўлик махлуқдир. Бизга Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан қилинган риво-ятга кўра, қачонки Одам (алайҳиссалом) ерга туширилганда, шайтон, бу сизларнинг душманингиз уни ўлдиринглар, деб ҳайвонларга васваса қилди. Ҳайвонлар Одам (алайҳиссалом)ни ўраб олиб, унга ҳамла қилишга шайландилар. Шайтон шунда итни ташланишга ундади, ит ҳуриб юборди ва биринчи бўлиб ҳамла қилди. Одам (алайҳиссалом) чўчиб кетдилар, шунда нидо келдики, эй Одам қўрқма! Шундан сўнг унга ҳасса берилди, (бу ҳасса кейин Мусо (алайҳиссалом)га ўтган). Ушбу ҳасса билан итни уриб қайтардилар ва бўйсундирдилар. Шунда Одам (алайҳиссалом)га итнинг бошини силаш буюрилди, ит дарҳол қўлга ўрганиб, ювош тортди. Шунда итни ҳайвонларга қарши қўйдилар, ит уларга ҳамла қилди ва қиёматга қадар уларга қарши бўлиб қолди. Шундан бери ит одамларни қўриқлайдиган, уларга ов қиладиган бўлди. Итга ҳассадаги қудрат теккач, унинг қалби ўлди-ю, лекин унга тажовуз қилсанг ҳам қилмасанг ҳам, тилини осилтириб ҳансираши қиёматга қадар қолди. Ушбу ҳассани Аллоҳ сақлади, у қўлдан-қўлга ўтиб Мусо (алайҳиссалом)га етиб келди. Айтишларича, ушбу ҳасса жаннатдаги хушбўй новдадан эди.

Юқоридаги оятда мисоли келган бу бандага (Балъ-ам ибн Бауро) Аллоҳ каромат берган эди, агар Аллоҳ истаса, уни охиратга қадар сарфласа ҳам, қўйиб берар эди. Аллоҳ таоло айтади: “Агар хоҳлаганимизда, уни улар (оятлар) сабабли (мартабасини) кўтарган бўлур эдик” (Аъроф, 176). Яъни, агар қиёматга қадар сарф қилса ҳам, ўша бандага бераверар эдик. “Лекин у ерга ҳирс қўйди”, фоний бўлган дунё йўлида исроф қила бошлади, ҳавойи нафси уни миниб олди, Калимуллоҳ Мусо (алайҳиссалом)га қасд қилди. Худди, ит Сафиюлоҳ Одам (алайҳиссалом)га қасд қилганидек. Шунинг учун ҳам унинг мисоли ит бўлди. Ит мисоли бўлган банда Балъам эди, гарчи оят-мўъжизалар ва ибратларни кўрса ҳам, ўзига ибрат олмади, агар кўрмаса ҳам, ибрат олмасди. Чунки у биз келтирган оятлардан илми-га амал қилмай чиқиб кетган эди.

"Ал-амсол минал Китоб вас Сунна" китобидан