Аммо тўртинчисига келсак, менинг ҳаққимда уни Аллоҳ азза ва жалла Ўзи тақдирласин!. Шунда: “Тўртинчиси ким?”, деб сўралди. Абдуллоҳ ибн Аббос айтди: У – бошига бир ташвиш тушиб, тун бўйи “кимнинг олдига борсам экан?” деб ўйланиб, сўнгра охири ўзининг ҳожатига мени муносиб деб билиб, менга мурожаат қилган кишидир.
Аллоҳу акбар!!! Бизчи, бизга ҳожати борасида мурожаат қилган кишини қандай қарши оламиз? Дўстларимизнинг бизга ҳожатларини кўтариб келишга ҳаддилари сиғадими ёки хижолат бўлишадими? Нима учун хижолат бўлишади? Дўстимизга ташвиш келса-ю, лекин бизга мурожаат қилмаса, биз ўзимизни қандай ҳис қиламиз?