loader
Foto

Ихлос ҳаётнинг салоҳияти учун зарурдир

Умматлар, жамоатларнинг бошига тушувчи кўп бахтсизлик ва хонавайрон қилувчи фалокатлар Аллоҳдан ва охират диёридан умиди йўқ бўлган дунё қуллари, бойлик ошиқлари бўлган одамлар сабабидандир. Улар дунёлари ва ўз нафслари йўлида бошқаларнинг дунё ва динларини бузиб ташлашдан, биноларни харобага, манзилларни қабрларга, ҳаётни ўлимга айлантиришдан тап тортмайдилар. Ёки яна шундай кишиларки бошчилик ва ҳукмронлик талабидадирлар, шуҳрат ва эътибор қули, шахсий шон - шараф ва ноҳақлик устидаги қаҳрамонлик ошиғидирлар. Улар шон - шараф ва ҳукмронликка етишиш йўлида диёрларни хароб қилиш, умматни ҳатто бир неча умматларни оилалари билан йўқ қилиб ташлашдан тап тортмайдилар, фақатгина уларга нисбатан қарсаклар чалинса, томоқлар хайқирса, қаламлар мақтовларини ёзса, алданган мискин оммалар уларга мақтов айтса ва юмшоқ ҳукм курсиси устида фойдаланишлари давом этса бўлди!  

 Уларнинг шиорлари: “МЕН. Мендан кейин олам хароб бўлса ҳам майли”!!!

Албатта Ислом мусулмоннинг икки йўналишда ҳаёт кечиришига (Аллоҳга йўналиш ва бошқаларга йўналиш) ва ҳаёти икки қисмга бўлинишига (Аллоҳ учун бўлган қисм ва “Тоғут” (Аллоҳдан бошқа барча ибодат қилинадиган нарсалар) учун бўлган қисм) ҳеч қачон йўл қўймайди.

Ислом жирканч иккиюзламачилик, пасткаш иккиламчиликни рад этади. Бу ҳолатларни бугунги мусулмонлар ҳаётида гувоҳи бўлмоқдамиз. Бир мусулмонни масжидда рамазон ойида кўрамиз, кейин у ҳаёти, муомалалари, юриш - туришида бошқа инсон бўлиб қолади. Албатта ихлос мусулмоннинг бутун ҳаётини бир бутунга айлантириб, намози, ибодати, ҳаёт ва мамотини оламлар Роббиси Аллоҳ учун қилиб уни Аллоҳга йўналтиради.

Юсуф Қаразовий (роҳимаҳуллоҳ)