loader
Foto

Уйғур олими қамоқда ўлдирилган

Бу ой 82 ёшли уйғур олими Шайх Муҳаммад Солиҳ Ҳожи Хитой концлагерида ўлдирилганига 5 йил тўлди.

Шайх Муҳаммад Солиҳ Ҳожи 1939 йил Шарқий Туркистоннинг Атуш қишлоғида туғилган, таниқли уйғур диний олими ва уйғур жамоасида обрўли шахс эди.

У 11 ёшида Қуръон ҳофизи бўлди, араб тилини отасидан ўрганди, сўнгра Пекинда Ислом институтини тугатди.

У кўплаб китоблар ёзган. У ўз шеърияти, Қуръонни уйғур тилига биринчи бўлиб таржима қилгани ва нашр этгани билан танилган. Шунингдек, у араб-уйғур луғатини ёзган.

Шайх 2017 йил декабрь ойида қизи Устоза Назира Солиҳ ва куёви билан бирга ҳибсга олинган.

У 2018 йил январь ойида ҳибсда вафот этган.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун