Унинг қўшимча қилишича, Эжаевнинг иши Москванинг ёпиқ Ғарбий округ ҳарбий судида кўрилмоқда. Ҳукм жума куни эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Асламбек Эжаев қарийб икки йилдан бери ҳибсда сақланмоқда. У 2021 йил 28 апрелда ҳибсга олинган ва шундан бери бемаъни айбловлар билан Москва қамоқхонасида сақланяпти. У Россия хавфсизлик кучлари томонидан қидирувда бўлган шахсларга 34 млн рубл ўтказишда айбланмоқда.
Асламбек Эжаев нашриётчилик ишини 80-йилларнинг охирида бошлаган. 2002 йилдан буён унинг Ummah нашриёт-матбаа ижодий уйи мумтоз ислом уламоларининг жаҳонга машҳур китобларини рус тилида нашр этиб келмоқда. Машҳур аллома Элмир Кулиев томонидан қилинган Қуръони Карим маъноларининг рус тилига энг машҳур таржимаси Ummah нашриётида чоп этилган.
Мусулмон дин уламоларининг рус тилида бирон бир яхши китобини ўқиган бўлсангиз, у Эжаев нашриёти томонидан нашр этилган бўлиши эҳтимоли катта.