1947 йилда у оиласи билан Карачига (Покистон) кўчиб ўтган. Гўдаклигида у Туркияда яшаган, чунки отаси у ерда дипломат бўлиб хизмат қилган. Покистонда у насроний мактабларида таҳсил олган, кейин эса Ҳарбий академияда ҳарбий таълим олган.
Покистон армиясининг офицери (пиёда дивизияси ва корпус қўмондонигача) - Ҳиндистонга қарши иккита урушда қатнашган. 1998 йил 7 октябрда у тўлиқ генерал даражасига кўтарилди ва Покистон армияси штаб бошлиғи этиб тайинланди.
Покистоннинг 21-Бош вазири (1999 йил 12 октябрь - 2002 йил 23 ноябрь)
Покистоннинг 10-президенти (2001 йил 20 июнь - 2008 йил 18 август)
1999 йилда давлат тўнтариши натижасида ҳокимият тепасига келган.
2008 йил 18 августда у импичмент жараёни таҳдиди туфайли Покистон президентлигидан ўз ихтиёри билан истеъфога чиқди.
2019 йил 17 декабрда Покистон Махсус суди Мушаррафни 2007 йилда давлатга хиёнат қилишда айбдор деб топиб, уни сиртдан ўлимга ҳукм қилди, у сургунда яшаган, ҳарбий тарихни ўрганиш билан шуғулланган.
Ўлим сабаби ҳақида хабар берилмаган - "узоқ давом этган касаллик натижасида" дейилган, холос