Сешанба куни Сеул Ташқи ишлар вазирлиги Туркияга тиббий буюмларни ҳарбий транспорт самолётлари орқали етказиб беришини тасдиқлади.
Вазирлик маълумотларига кўра, гуруҳ таркибига Корея табиий офатларга ёрдам кўрсатиш ташкилотининг 60 дан ортиқ аъзоси ва 50 нафар ҳарбий хизматчи киради.
Бу қарор Туркияга мамлакат жанубида, шунингдек, Сурияда содир бўлган зилзила оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш мақсадида идоралараро йиғилишда қабул қилинди.
Ўша куни президент Юн Сок Ёль Жанубий Корея ҳукуматига Туркияга зудлик билан қутқарувчилар ва тиббий буюмлар юборишни буюрди. Корея томони Туркиянинг Жанубий Кореядаги элчиси Мурат Тамер билан ҳам музокаралар олиб борди ва Анқарани фаол қўллаб-қувватлашга ваъда берди.