Улкан одамлар Ерда оддий одамлар билан бир пайтда яшаган. Фақат уларнинг яшаш жойлари бироз бошқача бўлган. Улкан одамлар асосан майда «қариндошлари»дан узоқда ўз қабилалари билан алоҳида яшаб, бемалол ов қилиши мумкин бўлган иссиқ иқлимли ҳудудларни танлаган. Улкан одамлар ҳалокати рўй берган глобал ҳалокат билан изоҳланиши мумкин, ҳисоблайди олимлар.
Бундан икки йил муқаддам, Африканинг жанубида узунлиги 120 см.га етадиган улкан одамнинг изи топилганди. Оёқ изи шаклан одамнинг изига ўхшаб кетарди. Из қоялардан бирида қолдирилганди. Олимлар топилган из улкан одамнинг қум ёки лойни эмас, балки юқорида айтиб ўтилган моддалардан фарқли равишда, шамолда учиб кетиш хавфи бўлмаган совиётган магмага қадам босганлиги туфайли сақланиб қолган деб тахмин қилдилар.
Қачонлардир бўйи жуда узун одамлар яшагани ҳақида пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида ҳам айтилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ Одам алайҳиссаломнинг бўйларини олтмиш аршин қилиб яратди. ...Ҳозиргача халқ нуқсонга учраб келмоқда», – дедилар» (Одам алайҳиссалом яратилгандан ушбу ҳадис айтилгунча бўлган даврда одам зотининг ҳажми кичрайиб келмоқда).