loader
Foto

Путин энергия урушида мағлуб бўлди

Россия энергия урушининг мағлуб томони бўлди. Унинг профессионал ҳаракатлари уч йилдан ортиқ вақт давомида энергия бозори билан ишлашга қаратилган йирик молиячи ва муваффақиятли трейдер Пьер Андюран шундай хулосаларга келди. У Financial Times журналистлари билан бу борадаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Шахсан мен Путин бу энергетик урушда ютқазди, деб ҳисоблайман. Европада газ ва электр нархининг шиддат билан ўсиши жаҳон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатди. Лекин айни дамда нархлар барқарорлашди ва оптимал кўрсаткичларга етди... Энергетика инқирози қўрқуви йўқолди. "Европа Россия газисиз ҳаёт шароитига мослашди ва унга яна қайтишга асос йўқ", - дейди эксперт.

Андюраннинг фикрича, Россиядан экспорт етказиб беришнинг қисқариши Путиннинг ўта нотўғри қарори бўлган. У қисқа вақт ичида нархларнинг ўсишини рағбатлантиришга муваффақ бўлди, лекин бу билан харидорлар янги нарх шароитларига тезда мослаша олишини ўтказиб юборди.

Путин, Андураннинг сўзларига кўра, нафақат газ бўйича хатоларга йўл қўйди. У, шунингдек, Украина ҳақидаги умидларини нотўғри баҳолади, унинг қаршилик кўрсатишга тайёрлигини ва Ғарбнинг ёрдам кўрсатиш учун саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга тайёрлигини мнуосиб баҳоламади.

"Россия Европани ўзининг энг йирик харидори сифатида узил-кесил йўқотди. У Осиёга янги қувурларни қуриш учун кўп йиллар сарфлайди. Лекин шу билан бирга, Хитой ягона харидор бўлиши биланоқ, нарх сиёсатини ўз қўлига олишни бошлайди", - дея хулоса қилди Андуран.

Аввалроқ Ғарбнинг нефт маҳсулотларига нисбатан эмбаргосининг кучга кириши Россия иқтисодиётига қўшимча зарба бериши хабар қилинганди.

Маълумки, январь ойида нефт ва газ экспортидан тушган даромад учдан бир қисмга камайди, йўқотишлар миллиардлаб долларни ташкил этади.