loader
Foto

Олимлар: Эркаклар жамоасида ишлаш аёлларда стресс ҳолатини юзага келтиради

Маълум бўлишича, эркак жинсдаги ҳамкасблар профессионал соҳада доимо ўз устунлигини кўрсатар ва аёл ходимларнинг профессионаллигини шубҳа остига қўяр экан, уларга хизмат пиллапояси бўйлаб кўтарилишга имкон бермас экан. Бундан ташқари, эркак бошлиқлар томонидан жинсий мақсаддаги шилқимликлар ҳам кам учрамайди.

Натижада аёллар ортиқча эътибордан ҳам, уларни ҳеч ким сезмаслигидан ҳам стресс ҳис қила бошлайди. Буларнинг барчаси шунга олиб келадики, улар иш жойида сўнгги кучларини ҳам йўқотадилар.