Ҳарбийлардан бири 500 нафар ҳамкасбининг ўлими ҳақида гапирди. Путин денгиз пиёдалари Украинада "қаҳрамонларча курашаётганини" айтган эди.
Донецк вилоятидаги Угледарга ҳужум пайтида рус армияси элитаси, яъни энг зўри ҳисобланган, 155-денгиз пиёда бригадасининг бутун таркиби қириб ташланди. Бу ҳақида 12 февраль куни Американинг Politico нашри Украина Қуролли кучларининг Таврия йўналиши мудофаа кучлари вакили Алексей Дмитрашковскийга таяниб хабар берди.
"155-бригадани уч марта қайта тикланган. Ирпен ва Бучадан кейин биринчи марта; иккинчи марта Донецк яқинида мағлуб бўлишди - яна тиклашди. Мана энди деярли бутун бошли бригада Угледар яқинида йўқ қилинди", деди Дмитрашковский.
Дмитрашковскийнинг сўзларига кўра, Угледар ҳудудида кунига 150-300 денгиз пиёдаси ҳалок бўлган. Украина Қуролли Кучлари вакилининг сўзларига кўра, жами бригада беш мингга яқин кишини ўз ичига олган.
155-бригаданинг денгиз пиёдаларидан бири «7×7» нашрига ҳарбийлар Угледарга 23 январдан бостириб киришганини айтди. Бригада 80-90%га сафарбар қилинганларлан иборат эди. Унинг сўзларига кўра, оғир йўқотишлар туфайли "ҳар доим янгилар олиб келинган".
Денгиз пиёдасининг таъкидлашича, навбатдаги ҳужумдан сўнг, десант-штурм бригадасининг учинчи ротасида саккиздан ортиқ одам қолмаган. Кўплаб аскарлар асирга тушган.
"Омон қолганлар дезертирлар деб айтилган. Асирга тушиб, қайтиб келмасам яхши бўларди. Муносабат [эҳтимол, гап рус қўмондонлигининг бригаданинг тирик қолган жангчиларига муносабати ҳақида кетяпти] максимал даражада ёмон. Аллақачон 500 киши, эҳтимол, ундан ҳам кўпроқ ўлган. Бригада командири уйга фақат юк-200 [ўлик] ёки юк-300 [ярадор] бўлиб борамиз, деди", - иқтибос келтиради денгиз пиёдасининг сўзларидан «7х7».
Асирлар ҳақидаги маълумотни ўлган ва асирга олинган россияликлар ҳақидаги маълумотларни эълон қиладиган «Не жди меня из Украины» telegram канали маълумотлари тасдиқлайди. «7×7» ёзганидек, 3 февралдан бери асирга олинган 155-бригаданинг 13 нафар денгиз пиёдасининг исмлари маълум.
Россия Мудофаа вазирлиги 155-бригаданинг мағлубияти ва денгиз пиёдалари орасидаги йўқотишлар ҳақида изоҳ бермади.
"Денгиз пиёдалари ҳозир керакли даражада ишламоқда. Қаҳрамонларча курашяпти (босқинчилик қиляпти - Абу Муслим). Тинч океани флоти ҳам, Шимолий флот ҳам", - деди Россия президенти Владимир Путин 9 феврал куни Стратегик ташаббуслар агентлиги кузатув кенгаши йиғилишидан сўнг. Ушбу иқтибос билан парча "Россия 1" телеканалида 12 февраль куни "Москва. Кремл. Путин" дастурида кўрсатилди.