loader
Foto

Президент Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

17 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига келиб, Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.

Зиёрат асносида Қуръон тиловат қилиниб, Аллоҳ таолодан ўтганларга раҳмат, юртимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуолар ўқилди. Ташриф давомида юртбошимиз олимлар ва илм аҳли билан суҳбатда диний таълимни ривожлантириш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш зарурлиги таъкидланди.

Зиёрат давомида давлатимиз раҳбарига муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва жамоатчилик фаоллари ҳамроҳлик қилди.