loader
Foto

Қўшма Штатлар Украинага деярли 10 миллиард доллар ўтказилишини эълон қилди

Ёрдам имкон қадар тезроқ тақдим этилади. Қўшма Штатлар яқин ойларда Украинага 9,9 миллиард долларлик бюджет ёрдами ажратмоқчи. Бу ҳақида 15 февраль куни бўлиб ўтган брифингда АҚШ Давлат департаментининг Халқаро ёрдам департаменти раҳбари Дафна Рэнд маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Украина ҳукуматига 13 миллиард доллар бюджет ёрдами ажратган.

"Конгресс билан ишлаб, келгуси ойларда 9,9 миллиард доллар ажратишни режалаштирмоқдамиз", деди Рэнд.

У, шунингдек, АҚШ Украина ҳукумати билан ҳамкорлик қилиш ва керак бўлганда қўшимча бюджет ёрдами кўрсатишга содиқлигини таъкидлади.