loader
Foto

Ҳоким фаррош онасига ёрдам берадиган боланинг ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди

Бундан бир неча ҳафта илгари ОАВ ҳовли тозаловчи бўлиб ишлайдиган онаси, кўп болали аёл Наидага жонбозлик билан ёрдам бераётган Амир Гашимов исмли болакай ҳақида таъсирли ҳикояга катта эътибор қаратдилар. Она ва бола ҳар куни, тонг отиши билан ва кун ботгандан кейин шаҳар кўчаларини тозалаш билан банд бўларди.

Меҳнатсевар болакай ҳақида хабар шаҳар мэрига ҳам етиб борди. Аниқланишича, бу оила 30 йилдан бери ижарага олинган эски бир уйда яшар ва зўрға кунини кўрар экан.

Юқори мансабли амалдор ўз ҳисобидан бу оилани уй билан таъминлашга, Амирни эса ўзига ёрдамчи қилиб олишга ваъда берди. Шаҳар ҳокими сўзининг устидан чиқди.

Газетанинг қайд этишича, болага совға қилинган хонадон майдони 58 квадрат метрни ташкил қилиб, ҳашаматли уйлардан бирида жойлашган. Хонадон ойнасидан Дербент шаҳрининг диққатга сазовор жойларидан асосийси – Норин-қалъа ва эски шаҳар кўриниб туради. Энди Амир мактабга бориши учун ҳам узоқ йўл босишига тўғри келмайди, чунки у ўқийдиган мактаб шундоққина уйига яқин жойда жойлашган. 

"Мен ўз хонадонимиз бўлишини доим орзу қилгандим, - тан олади кўп болали она, - мана энди менинг орзуим ушалди".