loader
Foto

Саудия пойтахтида баландлиги 400 метр бўлган куб қурилади

Саудия ҳукумати ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратга солган янги лойиҳани тақдим этди.

Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг режасига кўра, ар-Риёд марказида баландлиги, эни ва узунлиги 400 метр бўлган куб шаклидаги бино қад ростлайди. "Мукаб" ("куб") деб номланган улкан бино, дея хабар бермоқда IslamNews нашри Middle Еаст Monitor га таяниб.

Имкониятлари бўйича "Мукаб" машҳур Empire State Building осмонўпар биноси ўлчамидаги 20 та бинога тенг бўлади. Бино радиусида парк зонаси, музей, университетлар, театр ва бошқа маданий-маърифий муассасалар пайдо бўлади.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари келажакдаги бинонинг Каъба билан боғлиқ кубик шакли иккилантириб қўйди, чунки ҳатто лойиҳа номи ҳам зиёратгоҳ номи билан бир ўзаклидир. "Муҳаммад ибн Салмон ар-Риёдда ўзининг Каъбасини қуряптими?"– деб ҳайрон бўлди олим Муҳаммад ал-Ҳошимий ал-Ҳамидий.

Айтиш жоизки, одамларнинг ислом ақидасида баланд иморатлар қуришга интилиши қиёмат куни яқинлашиб келаётганининг аломатларидан бири саналади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР