Ўзбекистонда Қизил армия ташкил қилинган кунига бағишланган акция ўтказилди. Мангу оловга гулчамбар қўйиш маросимида Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов ҳам иштирок этди.
Россия элчиси ўз нутқида Ўзбекистон халқига уруш хотираларини сақлаб қолгани учун миннатдорлик билдирди.
“Шу кунда биз ўз мамлакати мустақиллигини қўрқмасдан ҳимоя қилган барча қаҳрамонларни ёдга оламиз. Умумий тарихимиз халқ хотирасида, ёдгорлик мажмуаларида сақланиб қолгани учун Ўзбекистон халқидан миннатдормиз”, деди Олег Мальгинов.
Бундан ташқари, тадбирда Ўзбекистон фахрийлар ва ёшлар ташкилотлари, республика миллий маданият марказлари вакиллари иштирок этди.