loader
Foto

Ўзбекистон ҳудудида зилзила кузатилди

ЎР ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилишича, бугун, 23 февраль куни Тошкент вақти билан 05:37да (23.02.2023 йил, Гринвич бўйича 00:37да) Тожикистонда зилзила содир бўлди, дея хабар беради UzAнинг Telegram канали...

Зилзила координаталари: 38,51 градус шимолий кенглик; 72,84 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,8. Чуқурлик 147 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 435 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида зилзиланинг сезилиш кучи: Фарғона 4 балл, 227 км; Андижон 4 балл, 256 км; Наманган 4 балл, 294 км; Сирдарё 3-4 балл, 413 км; Тошкент 3-4 балл, 435 км; Жиззах 3-4 балл, 467 км; Сурхондарё 3 балл, 509 км; Самарқанд 3 балл, 523 км; Қашқадарё 3 балл, 614 км; Навоий 3 балл, 666 км; Бухоро 3 балл, 739 км;

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР