loader
Foto

Медведев: Агар Россия урушни тўхтатса, Россияни йиртиб ташлашади

Урушнинг ғалабасиз тугаши Россия Федерацияси учун мавжудликнинг тугашини англатади.

Бу ҳақида Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ўзининг телеграм-каналида маълум қилди, деб ёзади Цензор.НЕТ.

У Россия диктатори Путин ва АҚШ президенти Жо Байденнинг кечаги чиқишларини шарҳлаб, биринчисини мақтаб, иккинчисини қоралади.

Медведев Байденни ҳақорат қилишга уриниб, унга нисбатан "қарилик маразми", "Польшадан саросимга тушиб гапирган ғалати бобой" деган ибораларни ишлатган. У, шунингдек, Қўшма Штатлар Россияга нисбатан "нафрат уйғотадиган душман давлат" эканлиги ҳақидаги чўпчакларини такрорлади.

"Агар Россия ғалабага эришмасдан МҲОни тўхтатса (руслар Украинага қарши урушни шундай дейишади – таҳр.), Россия мавжуд бўлмайди, уни йиртиб ташлашади", - дея хулоса қилди Медведев.