loader
Foto

23 февраль байрам эмас, балки вайнах-мусулмонларининг геноцид куни

Афсуски, 23 февралда нафақат "Ватан ҳимоячилари куни"ни нишонлаш, балки бошқа мусулмонларни ҳам оммавий табриклаш мумкин, деб ҳисоблайдиган мусулмонлар ҳамон бор.

Бу ерда исломда фақат икки байрам мавзусига тўхталиб ўтирмаяпмиз, бунга эътироз билдирилиши мумкинки, бу ҳайит каби байрам эмас, шунчаки ўзига хос "мавлуд" туридир. Аммо бугун одамлар ниманинг "мавлуд"ини нишонламоқда?

Афғонистонда бир миллион мусулмонни ўлдирган армия ташкил қилишнинг "мавлуд"ими? Ёки икки чечен урушида юз минглаб мусулмонларни ўлдирган ва Сурияда мусулмонларни ўлдиришда давом этаётган армиями?

Аммо бу армия турли вақтларда қилган ва қилишда давом етаётган ишларга қўшимча равишда, барчага 23 февралга тўғри келадиган битта "мавлуд"ни эслатмоқчимиз.

1944 йил 3 февралда маҳаллий вақт билан соат 02:00 да ўша пайтдаги Чечен-Ингуш Автоном Совет Социалистик Республикасида ўша йилнинг 9 мартигача давом етган "Ясмиқ операцияси" бошланди. Унинг давомида Грознийга келган Бериянинг шахсан бошчилигида НКВД, НКГБ ва Смершнинг 19 минг ходими ва НКВД қўшинларининг 100 мингга яқин ходимлари юутун чечен ва ингуш аҳолисини ўраб олиш, "ушлаш", эшелонларга юклаш ва депортация қилиш операциясини амалга оширишди.

Ҳаммаси бўлиб 650 минг вайнахлар ҳайдаб чиқарилди. Совуқдан депортация пайтида минглаб одамлар ҳалок бўлди (одамлар қишнинг қаҳратонида вагонларда ташилган). Чеченистоннинг ўзида ва Ингушетияда яна минглаб одамлар қочишга ва қаршилик кўрсатишга уриниб ўлдирилди ва ҳалок бўлди. Хусусан, 27 февраль куни ушбу депортация пайтида Хайбахда фожиа юз берди, бу фожиа ўзининг кўлами ва шафқатсизлиги билан ҳозирги замонда Бабий Яр, Сребренница ва бошқа жойлардаги геноцид каби инсониятга қарши худди шундай ваҳшийликлар қаторига киритиш учун барча асосларга эга. Бу тоғли қишлоқнинг биноларидан бирида мингга яқин одам қамаб қўйилган, ёқиб юборилган ва қочишга уринаётганда отиб ташланган.

Мусулмон биродарларимиз чечен ва ингуш халқлари улкан фожиани бошдан кечирдилар, унинг бошланиши айнан шу кунга тўғри келади. Айнан шу сабабнинг ўзи Россия мусулмонлари уни нима бўлса бўсин, лекин байрам сифатида қабул қилмасликлари учун, айниқса, унда қатнашган армия учун етарли бўлиши керак.