loader
Foto

Йўқолган Таврот

Инсоният буюк мақсад билан яратилгач, ҳеч бир замонда ўз ҳолига ташлаб қўйилмади! Аллоҳ таоло инсон учун ер юзида бахтли ҳаёт кафолатини берувчи Ўзининг кўрсатмалари мажмуаси бўлмиш каломини Пайғамбарлари орқали юбориб турди. Лекин ҳар доим ҳам ушбу кўрсатмага барча бирдек амал қилмади. Амал қилмасликдан ҳам ўтиб, муқаддас каломни ўзгартиришга журъат қиладиганлар ҳам пайдо бўлди. Қуръони каримда бу хусусда бир неча оятлар келтирилган:

“Китобни ўз қўли билан ёзиб, сўнгра уни арзон баҳога сотиш учун: «Бу Аллоҳнинг ҳузуридан», дейдиганларга ҳалокат бўлсин! Уларга қўллари билан ёзган нарсаларидан ҳалокат бўлсин! Уларга топган фойдаларидан ҳалокат бўлсин!” (Бақара сураси, 79-оят)

“Улардан бир гуруҳлари борки, сизлар китобдан бўлмаган нарсани китобдан деб ўйлашингиз учун, китобни тилларини буриб ўқирлар. Ва: «У Аллоҳнинг ҳузуридандир», дерлар. Ҳолбуки, у Аллоҳнинг ҳузуридан эмас. Улар билиб туриб Аллоҳ ҳақида ёлғон сўзларлар”.(Оли Имрон сураси, 78-оят)

“Яҳудий бўлганлардан калималарни ўз жойидан бузиб-ўзгартирувчилар бор. Улар тилларини бураб ва динга таъна етказиб: «Эшитдик ва исён қилдик, эшит, эшитмай қолгур ва «Роина», дерлар. Агар улар, эшитдик, ва итоат қилдик, эшит ва бизга назар сол, деганларида, албатта, ўзларига яхши ва тўғри бўлар эди. Лекин Аллоҳ уларни куфрлари сабабли лаънатлади. Бас, озгиналаридан бошқалари иймон келтирмаслар”.

(Яъни, яҳудийлар разилона сўз ўйини қилишади. Сиртдан чиройли, одобли сўзларни айтгандек кўринишади, аммо аслида тилларини буриб, ўша сўзларнинг иккинчи – ёмон маъносини ифодалашади. Мисол учун, Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир гапни айтсалар, мўмин-мусулмонлар, эшитдик ва итоат қилдик, дер эдилар. Яҳудийлар эса, эшитдик ва исён қилдик, дейишади. Сиртдан қараганда, худди мўминларга ўхшаб жавоб берганга ўхшашади. Аслида эса, у кишини масхара қилмоқчи ва динга таъна етказмоқчи бўладилар.)

“Аҳдларини бузганлари учун уларни лаънатладик ва қалбларини қаттиқ қилдик. Улар калималарни ўз ўрнидан ўзгартирдилар. Ўзларига эслатма бўлган нарсадан кўп насибани унутдилар. Уларнинг озгиналаридан бошқаларидан мудом хиёнат кўрасан. Бас, уларни авф эт ва айбларини ўтиб юбор. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади”. (Моида сураси, 13-оят)

“Эй Пайғамбар! Оғизлари ила, иймон келтирдик, деб қалблари иймон келтирмаганлар ва яҳудий бўлганларнинг куфрга ошиқадиганларидан хафа бўлма. Улар ёлғонни кўп эшитадилар, сенга келмаган қавмлардан ҳам эшитадилар. Сўзларни жойларидан ўзгартирадилар. Улар: «Агар сизга бу берилса, олинглар, агар бу берилмаса, ҳазир бўлинглар», дерлар. Аллоҳ кимни фитнага солишни ирода қилса, унга Аллоҳ томонидан бўладиган бирон нарсани тўса олмассан. Аллоҳ ана ўшаларнинг қалбларини поклашни ирода қилмади. Уларга бу дунёда шармандалик бор. Уларга охиратда улкан азоб бор”. (Моида сураси, 41-оят)

(Оғизлари ила, иймон келтирдик, деб қалблари иймон келтирмаганлар – мунофиқларга ишорадир. Демак, ушбу ояти карима мунофиқлар ва яҳудийлар ҳақида тушган. Маълумки, мунофиқликнинг келиб чиқиши ҳам яҳудийларга бориб тақалади.)

Хуллас, эътибор берилса Мусулмонлардан олдинги аҳли китоблар Аллоҳнинг каломини ўзгартиришга журъат қилишган ва унинг жазосини лойиғи билан олишган.

Қуйидаги мақола муаллифи ушбу мавзуни очиб беришга ҳаракат қилган ва айрим қизиқ маълумотларни келтириб ўтган. Мақола муаллифнинг шахсий қарашлари билан йўғрилган бўлса-да, илоҳий каломни ўзгартирганлар хабари Инжилда ҳам бўлиши, Қуръони каримнинг нақадар ҳақ калом эканлигини яна бир бор исботлайди. Зеро Қуръони карим энг тўғри маълумотларнинг асосидир.

Энди марҳамат қилиб мақола билан танишинг:

Милоддан аввалги 638 йил Амон уюштирган сарой фитнаси туфайли саккиз ёшлик Жўшиё Иудея подшоҳи, деб эълон қилинди. Тарихининг ушбу босқичида, Иудея мажусийлар мамлакатига айланган эди – ҳамма ёқда бутларга сиғиниш, одамларни қурбон қилиш авж олган, фоҳишабозлик ва қонунга итоат этмаслик кенг тус олган эди. Яҳудий тарихчиси Семен Дубнов ўша даврда “Худди қонхўр Молох бутига сиғинганидек ёш болаларни Иеҳовага қурбон  қилишар эди”, деб ёзади. Бутпарастлик фаҳш ва ҳаддан ошган хурофот билан боғлиқ эди. Мамлакатда жодугарлар, бузуқ қоҳинлар, сеҳргар ва ўликларни чақирадиганлар урчиб кетди. Қабиҳ мажусийликка қарши овоз кўтарган пайғамбар ва руҳонийлар қаттиқ таъқибга олинар эди. ("Краткая история евреев", С.-Петербург, 1912г., с.131).

Жуда узоқ давр ичида яҳудийлар Тавротсиз, яъни Аллоҳ томонидан Мусо алайҳисаломга нозил қилинган муқаддас китобсиз  яшаганини камдан кам одам билса керак. Бунга ишониш қийин, аммо ҳолат шундай эди. Мусонинг Тавроти йўқолиб бўлган эди.

Жўшиё ўн олти ёшга тўлганида “...бобоси Довуднинг Худосига интила бошлади. Ҳукмронлигининг ўн иккинчи йилида эса Яҳудо ва Қуддусни саждагоҳлардан, Ашеранинг устунларидан, ўйма ва қуйма бутлардан тозалай бошлади. Унинг кўрсатмаси билан Баалнинг қурбонгоҳлари буздирилди, бу қурбонгоҳларнинг ёнидаги тутатқи қурбонгоҳлари ҳам синдириб ташланди”. (Солномалар-2 34:3-4).

Жўшиё шоҳлигининг ўнинчи йилида ўзининг художўйлик ишларини давом этар экан, Қуддуси шарифдаги ибодатхонани таъмирлашга буйруқ беради. Ўшанда ажабланарли воқеа содир бўлади. Библия буни қуйидагича баён қилади: “Эгамизнинг уйидаги кумуш олиб чиқилаётганда, руҳоний Хилқиё Эгамизнинг Мусо орқали берган Таврот китобини топиб олди (Солномалар-2 34:14).

Руҳоний топиб олган Тавротни ибодатхона таъмирлаш ишларига бош бўлиб турган сарой амалдори Шофонга беради у эса китобни шоҳга олиб келади: “Шофон эса китобни шоҳга олиб бориб: “Қулларингиз топширилган ҳамма ишларни бажаряптилар. Эгамизнинг уйидаги кумушлар ўша ердаги ишбошиларга ва ишчиларга берилди, — дея ҳисобот бергач, — Руҳоний Хилқиё мана бу китобни менга берди”, деб қўшимча қилди, сўнг Таврот китобини шоҳга овоз чиқариб ўқиб берди. Шоҳ Таврот сўзларини эшитгач, ваҳимага тушганидан кийимларини йиртди.  Кейин руҳоний Хилқиёга, Шофон ўғли Охихамга, Михо ўғли Абдўнга, котиб Шофонга ва ўзининг мулозими Осоёҳга шундай фармон берди: — Боринглар, топилган бу китобдаги сўзларга мувофиқ, мен тўғримда ҳам, Исроил ва Яҳудо халқларининг омон қолганлари тўғрисида ҳам Эгамизнинг хоҳиш–иродасини сўранглар. Оталаримиз бу китобдаги сўзларга қулоқ солмаганлари учун, ёзилганларга риоя қилмаганлари учун, Эгамизнинг даҳшатли ғазаби бизнинг устимизга ёғилди (Солномалар-2 18:21).

Демак, Библия милоддан аввалги 620 йилларда Қуддус ибодатхонасидаги таъмирлаш (реставрация) ишлар вақтида бир нечта авлод олдин йўқотилган Тавротни топиб олингани ҳақида шаҳодат бермоқда.

ҚАЛБАКИ ТАВРОТ

Қуръони карим бизларга Таврот алмаштирилгани ҳақида хабар беради: “Ва Мусонинг қавмидан баъзи жамоалар борки, ҳақ ила ҳидоят қилиб, у ила адолат қиларлар. Уларни ўн икки уруғ–жамоага бўлиб юбордик... Бас, улардан зулм қилганлари уларга айтилгандан ўзга гапни алмаштирдилар. Бас, зулм қилганлари туфайли устларига осмондан азоб юбордик”. (Аъроф сураси, 159-162).

Бу ерда яҳудийларнинг зулмлари ва ҳақиқий Тавротни “уларга айтилгандан ўзга гапни” ўзгартиргани, яъни бузилган, қалбакилаштирилган китобга алмаштиргани учун Аллоҳ тарафидан айнан қандай жазога лойиқ бўлганини аниқлаш ўта муҳимдир. “Бас, улар ўзларига эслатма бўлган нарсани унутганларида, ёмонликдан қайтараётганларга нажот бердик ва зулм қилганларни қилган фосиқликлари туфайли шиддатли азоб ила тутдик. Бас, улар ўзлари қайтарилган нарсадан қайтмай, такаббурлик қилганларида, уларга: «Хўрланган маймунларга айланинг!» дедик. Роббинг, албатта, уларнинг устларига қиёмат кунигача уларга ёмон азобни тоттирадиганларни юборишни эълон қилганини эсла! Албатта, Роббинг иқоби тез зотдир ва, албатта, У мағфиратли ва раҳмли Зотдир. Ва уларни ер юзида жамоатларга бўлиб юбордик. Улардан аҳли солиҳлари бор ва улардан ундай эмаслари ҳам бор. Шоядки қайтсалар, деб уларни яхшиликлар ва ёмонликлар ила синадик” (Аъроф сураси, 165-168).

Иудея тахтида Шох Жўшиё ва ундан кейингиларнинг даври Мусо алайҳиссалом қонунларини сохта Таврот билан алмаштириш учун ўта қулай давр бўлган.  Илоҳий кўрсатмалардан маҳрум бўлган қадимги яҳудийларнинг бир нечта авлоди мажусийлик ботқоғига ботди. Қабоҳатли мажусийликни инкор қилиб, тавҳидга қайтишга даъват қилган пайғамбарлар ваҳший тарзда қатл қилинди. Шоҳлар ва зодагонлар эса айш-ишрат ва дабдабабозликка ботиб ётарди. Ва тўсатдан Таврот топилди. “Қадимги” ва “йўқолган” Тавротда нималар ёзилганини эслайдиганлар жуда кам қолган эди. Ўқиб берилган қонун ва аҳдлардан художўй Жўшиё ваҳимага тушиши (“кийимларини йиртди”), у мажусийликни йўқ қилишда ширкни қоралайдиган қандайдир эски битикларга суяниши лозим бўлса-да,  Шофон саройга олиб келган китоб шоҳ учун кутилмаган янгилик бўлди.

Бироқ, левийлар тарафидан милоддан аввалги 620 йили Таврот алмаштирилган, деб ҳисоблашимиз хато эмасмикан? Балки, Қуръони карим Тавротни алмаштирилгани ҳақида баён қилганида, бошқа даврни назарда тутаётгандир? Бизнингча, хато қилаётганимиз йўқ, сабабини қуйида келтирамиз.

БОБИЛ АСИРЛИГИ

Бизнинг фикримизча, Қуръони каримнинг “Ва уларни ер юзида жамоатларга бўлиб юбордик” деган жойи ишончли белгининг таянч нуқтасидир.

Мусулмонларнинг Муқаддас китоби воқеалар ривожини қуйидагича баён қилади: Яҳудийлар жамоасининг “золимлари” Тавротни бошқа “уларга айтилгандан ўзга гапни алмаштирдилар”. Бундан сўнг эса яҳудийлар пайғамбарлар эслатган нарсаларни унутиб қўйишди. Яҳудийлар қилган жиноятлари учун Аллоҳ таоло “уларни ер юзида жамоатларга бўлиб” юборди, яъни гуноҳлари учун уларни ер юзига тарқатиб юборди. Яҳудийлар дунёнинг ҳамма бурчакларига тарқалиб, турли жамоаларга бўлиниб кетганлар. Ҳар бирларига, фалон жойнинг яҳудийси, пистон ернинг яҳудийси, дейилиш одатга айланган. Ҳозирги кунгача давом этиб келаётган ҳодиса юзага келди (“яҳудийлар диаспораси” тушунчаси назарда тутилмоқда).

Яна Библияга мурожаат қиламиз. Биз “топилган китоб” билан боғлиқ шох Жўшиёнинг ўзи ва халқининг тақдири ҳақида Худонинг “хоҳиш–иродасини сўрашини” буюригани жойида  иқтибосимизни узиб қўйган эдик.

“Руҳоний Хилқиё ва шоҳ жўнатган одамлар пайғамбар Хулда ҳузурига бориб, унга маслаҳат солдилар. Хулда Эгамизнинг уйидаги муқаддас либослар посбони Шаллуннинг хотини эди. Шаллун Тоққатнинг ўғли, Хасранинг набираси эди. Хулда Қуддуснинг янги даҳасида яшарди. Хулда уларга шундай деди: “Исроил халқининг Худоси — Эгамиз демоқда. Сизларни Менинг ҳузуримга юборган одамга шу гапларимни айтинглар: “Мен бу юртга ҳам, бу юртда яшаётган халққа ҳам фалокат келтираман. Яҳудо шоҳи ҳузурида ўқилган китобдаги ҳамма лаънатларни ёғдираман. Улар Мендан юз ўгирганлари учун, бошқа худоларга қурбонликлар келтириб, ўз қўллари билан ясаган бутлар туфайли қаҳримни келтирганлари учун бу юртга ғазабим ёғилади ва асло босилмайди.” (Солномалар-2, 34:22-25)

Библиянинг қаҳр ҳақидаги – “бу юртга ғазабим ёғилади” ва “асло босилмайди” сўзлари Қуръони карим оятлари билан уйғундир: “Роббинг, албатта, уларнинг устларига қиёмат кунигача уларга ёмон азобни тоттирадиганларни юборишни эълон қилганини эсла!” (Аъроф сураси, 166).

Янги Таврот “топилганидан” 34 йил ўтиб (милоддан аввалги 586 йил), Иудея тор-мор қилиниб, Қуддуси шариф вайрон қилинди, яҳудийлар эса Бобил подшоҳи томонидан асирга олиниб, уларни ўз юртига олиб кетади. С. Дубнов ёзади: “Бобил, Мидия, Форс, Шом ва Мисрда Иудея асирлари тентираб юришди; кўплари эса чет элликларга қул қилиб сотиб юборилди” (142-саҳифа).

“Ва уларни ер юзида жамоатларга бўлиб юбордик”.

ИРҚИЙ ДОКТРИНА

Яҳудийларнинг сочиб ташланиши (“Бобил асирлиги”) Таврот топилганидан кейин 34 йил ўтиб содир бўлгани кўриб чиқдик. Тавротни ўзгартириб қўйилгани учун бундай жазога лойиқ эканини Қуръони карим баён қилади. Бундан хулоса шуки, Қуддуси шариф ибодатхонаси таъмирланаётганида “топилган” Таврот ўзгартирилган китоб эди. Аллоҳ таоло бу қилмишлари учун яҳудийларни қаттиқ жазолашига сабаб бўлган. Ҳаммаси тўғри келмоқда, бироқ “янги” Тавротга Аллоҳ хуш кўрмаган қандай ўзгариш киритилган, деган маънода савол туғилади.

Жавоб битта: тийиқсиз, ҳеч нарса билан яширилмаган, ҳаддан ортиқ ирқчиликдир. Ҳозир яҳудий динининг қўлланмаси бўлиб келаётган китоб яҳудий халқига қуйидагиларни ўргатади “Сизлар Эгангиз Худонинг муқаддас халқисиз. У сизларни ер юзидаги жамики халқлар орасидан Ўз халқи, Ўз хазинаси қилиб танлаб олди” (Қонунлар, 7; 6)

Сизлар барча халқлар орасида энг баракалиси бўласизлар, орангизда фарзандсиз эркак ҳам, аёл ҳам бўлмайди, молларингиз орасида қисири бўлмайди... Эгангиз Худо сизларнинг қўлингизга топширадиган барча халқларни қириб юборинглар, уларга раҳм қилманглар... У ўша халқларни сизларнинг олдингиздан оз–оздан ҳайдайди. Сизлар уларни бирданига ҳалок қилолмайсизлар. Бўлмаса атрофингизда ёввойи ҳайвонлар кўпайиб кетади. (Қонунлар, 7: 14-22) Давоми ҳам шу руҳдадир.

Сўнги даъво ўзининг мулоҳазакорлиги (рационализми) билан таажжублидир. Халқлар атрофларида ёввойи ҳайвонлар кўпайиб кетмаслиги учун бирданинга ҳалок қилинмайди...

Яҳудийларнинг муқаддас китобларига кўра, аста-секин йўқ қилинадиган ўнлаб насроний халқлар Тавротни Библиянинг энг муҳим қисми ўлароқ қабул қилиши ва уни катта икром билан ўқиб келиши янада таажублидир.

Инглиз публицист ёзувчиси Дуглас Рид бизларга етиб кетган Таврот ҳақида қуйидагиларни ёзади: “...фаластинлик кам сонли яҳудийлар қабиласи инсоният тақдирига ҳалок қилувчи портлатиш моддаси ва эпидемиядан ҳам кўра салбий таъсир кўрсатган ирқий доктринани эълон қилиб чиқди. Ҳукмрон ирқ назарияси яҳудийларнинг “Қонун”и деб атала бошланди...

Мутаассиблар сектаси йигирма беш аср ичида бутун халқ онгини ўзига таслим қилган таълимотини ишлаб чиқишди; балки бунинг бузғунчилик оқибатлари шундандир. Ҳеч ким унинг айнан ўша вақтда ёки умуман ўша доктринанинг келиб чиқишини тушунтириб беришга қодир эмас. Бу эса дунё сирларидан биридир.  ("Спор о Сионе", пер. с англ.,М.,1993 г,стр 6).

Тавротдаги одамларни ёмон кўрадиган пастулатларнинг пайдо бўлиш ҳолати ва вақтини “ҳеч ким тушунтириб беришга қодир эмас”, дейилган тушунча ҳаддан ташқари умидсизликка чорлайди. Ҳақиқатни излашга эҳтиёж бўлганида Қуръони карим ҳар қандай саволга жавоб беради:

“Батаҳқиқ, Аллоҳ Бани Исроилдан аҳднома олди. Улардан ўн иккитасини нақиб қилиб юбордик. Ва Аллоҳ: «Албатта, Мен сизлар биланман. Агар намозни қоим қилсангиз, закотни берсангиз, Пайғамбарларимга иймон келтирсангиз, уларни қўлласангиз ва Аллоҳга яхши қарз берсангиз, албатта, сизнинг хатоларингизни кечираман ҳамда сизни остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритаман. Бас, бундан кейин ҳам сиздан ким куфр келтирса, батаҳқиқ, тўғри йўлдан адашган бўлади», деди.”

“Аҳдларини бузганлари учун уларни лаънатладик ва қалбларини қаттиқ қилдик. Улар калималарни ўз ўрнидан ўзгартирдилар. Ўзларига эслатма бўлган нарсадан кўп насибани унутдилар. Уларнинг озгиналаридан бошқаларидан мудом хиёнат кўрасан. Бас, уларни авф эт ва айбларини ўтиб юбор. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади.” (Моида сураси, 12-13)

Бу халқларни йўқ қилиш бўйича ўзгартирилган Таврот аҳдларининг зоҳирини олаётган  ва дунёга ҳукмрон бўлиш умидини ҳалигача тарк қилмаётган шафқатсиз яҳудийларга қиёмат кунигача Аллоҳ тарафидан берилган жазо бўлса керак.

Ўзларни йўқ қилиш ёки қулга айланишга қаратилган доктринага барча халқлар ҳеч қачон рози бўлишмайди. Ҳаракатга қарши доим ҳаракат бўлади ва яҳудийлар учун Аллоҳ таолонинг сўзи доим долзарб бўлиб қолаваради: “Роббинг, албатта, уларнинг устларига қиёмат кунигача уларга ёмон азобни торттирадиганларни юборишни эълон қилганини эсла!” (Аъроф сураси, 167)

Василий Розанов мақоласи асосида

Абу Муслим тайёрлади